UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3

Даврон Файзиев: "Бугун мураббий сифатида ютқаздим. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бугун мураббий сифатида ютқаздим. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Про-лига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Бугун ўз олдига юқори мақсад қўйган икки жамоа тўқнаш келишди. Мағлубият учун ҳеч бир футболчини айбламоқчи эмасман. Ўтган ўйиндан кейин раҳбариятга олдиндаги икки муҳим ўйинда ғалаба қозонмасак, менга рухсат беришларини сўрагандим. Балки дам олиш, бир оз чалғиш вақти келгандир. 

Бугунги ўйин ўтган йили Суперлигада "Сурхон" билан ўтган баҳсни эслатиб юборди. Ўша учрашувда ҳам худди шунақа воқеалар юз берганди.


- Мўмин Мелиевнинг алмаштирилиши юзасидан изоҳ берсангиз...

- Мелиев яхши ҳужучи. Бироқ, у буни майдонда ҳам исботлаши керак. Майдонга тушаётганда кўпроқ тўпсиз курашда ўйнашини айтгандим. Шунингдек, унинг ўрнига тушган Етовқўзиев ҳам мураббийни қониқтирадиган даражада ўйин кўрсатгани йўқ.

Шу ўринда бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар ғалабаларга ҳақли.


- Рақибнинг қизил карточкаси жамоангизнинг зарарига ишлади десак бўладими?

- Шундай дейиш ҳам мумкин. Чунки, биз "Локомотив"нинг 10 киши бўлиб қолишига тайёр эмасдек кўриндик.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика