UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  2 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди" Янгиликлар

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

 Баҳодир Аҳмедов шогирдлари “B” гуруҳи 2-тури доирасида Тожикистон футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Кореяга билан бўлиб ўтган беллашувда хет-трик муаллифига айланган Даврон Чориев ЎФФ матбуот хизматига бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Жанубий Кореяга қарши яхши ўйинимизни намойиш қила олдик. Ишончли ғалабадан кейин жамоада ижобий кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Эртанги беллашувга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, бу ўйинни ҳам ғалаба билан тугатамиз.  



Айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Тожикистон футзал термасининг савияси анча ошди. Бўлажак рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз, уларнинг нималарга қодир эканидан хабардормиз. Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейин Япония ва Тожикистон ўйинини спорт мажмуасидан туриб кузатдик. Эртанги рақибимиз Японияга етарлича ташвиш туғдирганига ҳамда жисмонан бақувват эканига гувоҳ бўлдик.

Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди, буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Аммо олдимизга юқори мақсадли вазифалар қўйилган ва бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида, 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида вице-чемпион бўлдик. Умид қиламанки, бу сафар қитъа чемпионлигини қўлга киритамиз”, – деди Даврон Чориев.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика