UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   3 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  379 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди" Янгиликлар

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

 Баҳодир Аҳмедов шогирдлари “B” гуруҳи 2-тури доирасида Тожикистон футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Кореяга билан бўлиб ўтган беллашувда хет-трик муаллифига айланган Даврон Чориев ЎФФ матбуот хизматига бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Жанубий Кореяга қарши яхши ўйинимизни намойиш қила олдик. Ишончли ғалабадан кейин жамоада ижобий кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Эртанги беллашувга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, бу ўйинни ҳам ғалаба билан тугатамиз.  



Айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Тожикистон футзал термасининг савияси анча ошди. Бўлажак рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз, уларнинг нималарга қодир эканидан хабардормиз. Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейин Япония ва Тожикистон ўйинини спорт мажмуасидан туриб кузатдик. Эртанги рақибимиз Японияга етарлича ташвиш туғдирганига ҳамда жисмонан бақувват эканига гувоҳ бўлдик.

Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди, буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Аммо олдимизга юқори мақсадли вазифалар қўйилган ва бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида, 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида вице-чемпион бўлдик. Умид қиламанки, бу сафар қитъа чемпионлигини қўлга киритамиз”, – деди Даврон Чориев.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика