UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  9 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   4 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  99 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3

Дато’ Алекс Сусей ОЧЛда ўзбек клубларига омад тилади Янгиликлар

Дато’ Алекс Сусей ОЧЛда ўзбек клубларига омад тилади

Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё футбол конфедерацияси офисида 2014 йилги Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубоги мусобақалари учун ташкил этилган қуръа маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирлар учун аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари қиъамиз футболининг олий органи бош котиби билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдилар. 2009 йилдан буён ОФК бош котиби лавозимига тасдиқланган малайзиялик Дато’ Алекс Сусей Осиёдаги етакчи журналистлар билан учрашув давомида мамлакатимиз футболига доир саволларга ҳам жавоб қайтарди.

Жумладан, Ўзбекистон жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолаши ҳақида у қуйидагиларни билдирди:

- “Бунёдкор” ОЧЛ беллашувларини гуруҳ босқичидан бошлайди. Бу клуб қитъада баланд нуфузга эга. Сўнги икки мавсумда жамоа Шарқий минтақада иштирок этди. Ва маҳаллий грандларга етарлича ташвишлар туғдира олди. Ўйлайманки, “Бунёдкор” янги турнирда ҳам муваффақиятли қатнашади. Ғарбий минтақадан финалга бериладиган йўлланма учун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг ОЧЛдаги тажрибаси бунга асосий омил.

“Локомотив” ва “Насаф” осон бўлмаган саралашни енгиб ўтишлари керак бўлади. Бу – футбол. Унда ким кучли бўлса, ўша ғолиб чиқади. Мен мамлакатингизнинг учала вакилига фақат ва фақат омадлар тилаб қоламан, - дейди Алекс Сусей.

Жаноб Сусей қуръа билан бир кунга тўғри келган ЎФФ президенти сайловларига ҳам тўхталди:
- Сизнинг юртингизда футболга ҳукумат томонидан жуда кучли эътибор бор. Ҳукуматнинг бу кўмаги эвазига, қисқа қилиб айтганда, жаноб Мираброр Усмонов сўнги йилларда нафақат ўзбек футболи ривожи йўлида, балки бутун Осиё футболи тараққиёти йўлида ҳам улкан меҳнат ҳажмини амалга оширди. У кишининг ЎФФ президентлигига янгитдан сайланиши бу яхши воқеа. Мен жаноб Усмоновни табриклайман ва янги даврда ўзбек футболи янада кенг равнақ топишига ишонаман.

Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика