UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  12 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

Дастлабки давранинг 11 кашфиёти Янгиликлар

Дастлабки давранинг 11 кашфиёти

2016 йилги олий лиганинг биринчи давраси ҳам ортда қолди. Жамоалар чемпионат ўйинларининг ярмини ўйнаб бўлишди.

Август ойига қадар футболчилар бироз хордиқ чиқаришади ва иккинчи даврага тайёргарлик олиб боришади. Бугун биринчи даврада ўзини кўрсата олган ёш футболчилар ҳақида гаплашамиз. Ўтган мавсумларда олий лигада ўйнамаган ёки ўйнаган бўлса ҳам жуда кам учрашувларда иштирок этган кўплаб футболчилар айнан бу йил асосий ўйинчига айланиб олишди. Қуйида дастлабки даврада ўз ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган ва кашфиётга айланган 11 нафар футболчи ҳақида сўз юритамиз.



Кашфиёт: Муҳаммад Исаев (№17)
Клуби:
"Олмалиқ"
Туғилган санаси: 01.09.1994
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 12 ўйин 779 дақиқа 1 гол
2015 йилги натижаси: 2 ўйин 31 дақиқа

Игорь Шквириннинг яна бир топилмаларидан бири деб Муҳаммад Исаевни айтиш мумкин. "Олмалиқ" марказий ярим ҳимоячиси ўтган йил атига 2та ўйинда захирадан майдонга тушган эди. Бу мавсумда эса Исаев жамоанинг асосий футболчисига айланиб улгурди. "Олмалиқ" ярим ҳимоясидаги жуда катта рақобатга қарамай ёш футболчи ўзини йўқотиб қўймаяпти ва ўсишда давом этмоқда. Агар шу руҳда давом этса яқин орада "Олмалиқ"нинг ҳақиқий етакчисига айлана олади. Биринчи давранинг энг сўнгги учрашувида "Қўқон-1912" билан ўйинда Муҳаммад олий лигадаги ўзининг дебют голини уришга муваффақ бўлди.


Кашфиёт: Ислом Рашидхонов
Клуби:
"Насаф"
Туғилган санаси: 22.10.1997
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 9 ўйин 407 дақиқа 2 гол
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

Рўзиқул Бердиевнинг яна бир топилмаларидан бири. Ислом Рашидхонов бу мавсум олий лигада дебютини нишонлади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи “Қизилқум” билан баҳсда дебют голини урди. “Сўғдиёна” билан учрашувда ҳам рақиб дарвозасига тўп киритди. Рашидхонов биринчи даврада олий лигада гол урган энг ёш футболчи деб қайд этилди.  Иккинчи даврада “Насаф”да катта ўзгаришлар кутилмоқда. Бу дегани ёш футболчиларга янада кўпроқ имконият берилади. Бундан Рашидхонов каби футболчилар унумли фойдаланишлари керак бўлади. Келажакда Геворкяннинг ўрнини босиши учун Ислом Рашидхонов ҳали анча кўп меҳнат қилиши лозим бўлади.



Кашфиёт: Хуршид Ғиёсов
Клуби:
"Обод"
Туғилган санаси: 12.04.1995
Амплуаси: Ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 14 ўйин 1260 дақиқа
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

Олий лига дебютанти сафида ёрқин ўйин намойиш этган футболчилардан бири ҳимоячи Хуршид Ғиёсов бўлди. “Бунёдкор”га тегишли бўлган яна бир футболчи “Обод”да ижарада ўйнамоқда. У ҳам ўтган йил Янги Зеландиядаги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиб келган. Мураббийлар Хуршид Ғиёсовга қўрқмай ишонч билиришди. Футболчи эса ишончни оқлашга ҳаракат қилмоқда.



Кашфиёт: Фарҳод Бекмуротов
Клуби:
"Андижон"
Туғилган санаси: 08.10.1994
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 13 ўйин 1046 дақиқа
2015 йилги натижаси: 5 ўйин 228 дақиқа 1 гол

Ўтган мавсум охирида "бургутлар" сафида кўриниш берган Фарҳод Бекмуротов бу йил жамоанинг асосий таркиби футболчисига айланди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қўрқмай ёш футболчига ишонч билдирди. Бекмуротов эса кучли клубларга қарши баҳсларда ҳам ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Атрофида тажрибали футболчилар ўйнагани учун Бекмуротов биринчи даврада бир текисда ўйнай олди. Камчилиги сифатида унинг кўп сариқ карточка олишини айтиш мумкин. Дастлабки даврада 13та ўйинда жами 5 марта огоҳлантирилган футболчи жамоада бу борада Отахоновдан кейинги ўринни банд этди.



Кашфиёт: Достон Турсунов (№20)
Клуби:
"Қўқон-1912"
Туғилган санаси: 13.06.1995
Амплуаси: Ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 14 ўйин 1216 дақиқа
2015 йилги натижаси: 2 ўйин 94 дақиқа

Ўтган йил Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган ҳимоячи "Нефтчи" сафида атига 2та ўйинда иштирок этганди холос. Достон Турсунов бу йил "Қўқон-1912"га кўчиб ўтиб жуда тўғри қилганини унинг статистикаси ҳам кўрсатиб турибди:  14та ўйин 1216 дақиқа. Турсунов фақат "Навбаҳор" билан ўйинда иштирок этмади. Ўша ўйинда қўқонликлар йирик ҳисобда (1:5) ютқазиб қўйишганди. Бундан ташқари, Достон Қаршида "Насаф" билан ўйинда иккинчи бўлимда майдонга тушди. Қолган барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилган ҳимоячи атига 2 марта сариқ карточка олгани таҳсинга сазовор натижа. Турсунов олий лигадаги ўйинлари орқали миллий терма жамоа мураббийлари эътиборига ҳам тушгани ҳақида хабарлар чиқди. Демак катта эҳтимол билан ҳимоячини миллий терма жамоада кўриб қолсак ажаб эмас.



Кашфиёт: Музаффар Абдуллаев
Клуби:
"Сўғдиёна"
Туғилган санаси: 26.01.1992
Амплуаси: Дарвозабон
2016 йилги натижаси: 6 ўйин 540 дақиқа -5 гол
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби устози Даврон Файзиев ҳар йили ёш футболчиларни кашф қилишни одат қилган. Бу мавсумда ёш дарвозабон Музаффар Абдуллаев жамоанинг асосий таркибига яшин мисол кириб келди. 9-турга келиб олий лигада дебют қилган Музаффар “Олмалиқ” билан баҳсда ажойиб ўйнади ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шундан кейин Абдуллаев Файзиев учун асосий посбонга айланди. 6та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиққан ва 2та учрашувда тўп ўтказмаган Музаффар ҳақли равишда биринчи давранинг кашфиётларидан бири бўлди. Агар иккинчи даврада олий лига грандлари билан баҳсларида ҳам ўзини кўрсатса 2016 йилги мавсум кашфиётларидан бирига айланиши ҳам мумкин.


Кашфиёт: Бобур Абдухолиқов
Клуби:
"Насаф"
Туғилган санаси: 23.04.1997
Амплуаси: Ҳужумчи
2016 йилги натижаси: 13 ўйин 942 дақиқа 2 гол
2015 йилги натижаси: 1 ўйин 7 дақиқа

“Пеле” лақабли ҳужумчи ўтган йил олий лигада фақат битта ўйинда майдонга тушиб 7 дақиқагина ҳаракат қилганди. Рўзиқул Бердиев бу мавсумда ёш Бобур Абдухолиқовга кўпроқ ишонч билдиришни бошлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси мавсум бошида ажойиб ўйин кўрсатганди. Осиё чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида ўзини йўқотиб қўймаган ҳужумчи Саудия Арабистонида “Ал Аҳли” дарвозасига гол уришга эришди. Кейинги турда Қаршида худди шу жамоа дарвозасини ишғол қилганди. Олий лигада дастлабки даврада “Пахтакор” ва “Нефтчи” билан ўйинларда тўп киритишга муваффақ бўлди. Бобурнинг тезлиги жуда яхши, лекин бироз тажриба ва барқарорлик етишмаяпти. Бу нарсалар албатта йиллар давомида футболчида пайдо бўлишини барчамиз биламиз.



Кашфиёт: Сардор Азимов
Клуби:
"Навбаҳор"
Туғилган санаси: 11.06.1995
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2016 йилги натижаси: 13 ўйин 968 дақиқа
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

Бу йил олий лигада дебютини ўтказаётган Сардор биринчи даврада чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнади. Ўйинлар вақтида баъзан Анвар Ражабов билан қанот алмашиб, ўнг қанотда ҳам фаол ҳаракат қила олди. 21 ёшли ярим ҳимоячи яхши техникага эга. Қолаверса тўп оширишлари хавфли кўриниш олади. Азимов дастлабки даврада 3 марта шерикларининг голларига ассистенлик қилди. Камчилиги сифатида унга бироз барқарорлик етишмаётганини айтиш мумкин. Дастлабки даврада кўпгина ўйинларда ёрқин ўйин намойиш қилган футболчи баъзи учрашувларда ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олгани йўқ. Энг асосийси ўйинларда майдонда бор кучи билан ҳаракат қилади. Сардорда ўзини ижобий тарафдан кўрсатиш ва жамоа муваффақияти ўз хиссасини қўшиш истаги юқори.



Кашфиёт: Жавоҳир Илёсов
Клуби:
"Машъал"
Туғилган санаси: 06.02.1994
Амплуаси: Дарвозабон
2016 йилги натижаси: 10 ўйин 900 дақиқа -10 гол
2015 йилги натижаси: 1 ўйин 90 дақиқа -1 гол

Жавоҳир Илёсов ўтган мавсумнинг сўнгги турида "Локомотив" билан ўйинда майдонга тушганди ва битта гол ўтказиб юборганди. Санжар Қувватов "Машъал"ни тарк этгач Илёсов тажрибали Ботир Носиров билан рақобат қилди. Мураббийлар 10та ўйинда ёш посбонга ишонч билдиришди. 22 ёшли дарвозабон учун олий лигада 10та ўйинда 10та гол ўтказиб юбориш ёмон натижа ҳисобланмайди. Илёсовнинг реакцияси жойида, "Обод" билан баҳсда у рақибнинг пенальтидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни қайтариб жамоасини голдан қутқариб қолганини кўпчилик ёдидан чиқармаган бўлиши аниқ. Бир нарсани ишонч билан айтиш мумкинки Қувватовдан кейин "Машъал"да яна бир иқтидорли дарвозабон етишиб чиқмоқда.



Кашфиёт: Жавоҳир Эсонқулов (№13)
Клуби:
"Металлург"
Туғилган санаси: 20.04.1997
Амплуаси: Ҳужумчи
2016 йилги натижаси: 15 ўйин 1051 дақиқа 3 гол
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

“Бунёдкор”га тегишли бўлган ёш ҳужумчи бу мавсумни “Металлург”да ижарада ўтказмоқда. Эътиборлиси олий лигада дебют мавсумини ўтказаётган Жавоҳир Эсонқулов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. 19 ёшли футболчи биринчи даврада барча 15та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди. Бекобод клуби мураббийлари ҳам унга ишонч билдиришмоқда. Эсонқулов “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Қизилқум” билан ўйинларда рақиб дарвозасига гол уришга эришди. Ўйинлар давомида гол уришдан ташқари шерикларига ҳам голли узатмалар беришни хуш кўрувчи ёш ҳужумчи ишлашдан тўхтамасагина келажакда яхши футболчи бўлиб етишиб чиқиши мумкин.



Кашфиёт: Шохруз Норхонов
Клуби:
"Обод"
Туғилган санаси: 13.04.1993
Амплуаси: Ҳужумчи
2016 йилги натижаси: 15 ўйин 1284 дақиқа 7 гол
2015 йилги натижаси: 0 ўйин

Биринчи давранинг энг ёрқин кашфиёти сифатида “Обод” ҳужумчиси Шохруз Норхоновни айтиш мумкин. Кўплаб футбол мутахассислари ва футбол олами инсонлари айнан шу фикрдалар. Бунга қадар фақат биринчи ва иккинчи лигада ўйнаган футболчи бу йил олий лигада илк бор майдонга тушмоқда. Норхонов элитада ўзини йўқотиб қўймади “Обод” дастлабки даврада 11та гол урди, шундан 7тасини айнан Шохруз рақиб дарвозасига йўллади. “Ўзбек Неймари” деб аталаётган ҳужумчининг сермаҳсуллиги беиз кетмаслиги аниқ эди. Сабаби унинг Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олгани ҳақида хабарлар чиқди. Демак, меҳнат қилинса барча чўққиларни забт этиш мумкин.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика