UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  14 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  7 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  8 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7

Дарвозабон чет элники бўлсин... Янгиликлар

Барчамиз у ёки бу клубга ишқибозлик қиламиз, ўша чемпионатни эътибор билан кузатиб борамиз. Лекин бугун гаплашмоқчи бўлганимиз бошқа нарса хақида: ушбу қизиқ бир фактга кимдир эътибор берган, яна кимдир бунга аҳамият бермаган.


Англия

Инглизлар анчадан буён маҳаллий дарвозабонлар билан муносабатларни йўлга қўйишда қийналади. Афсонавий Гордон Бэнкс ва Питер Шилтон, икковлон терма либосида умумий ҳисобда 200та ўйин ўтказган, клуб даражасида чекка-чеккаларда ўйнаб юришган ва яна умумий ҳисобда 1тагина чемпионлик титулига эгалар. Ҳозир инглизларнинг энг кучли посбонлари "Эвертон", "Бернли" ва "Шеффилд Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқда, "кучли олтилик" дарвозасида эса фақатгина хорижликлар.

Жо Харт бу борада охирги самурай бўлган. У икки бор "Манчестер Сити" асосий дарвозабони сифатида АПЛда ғолиб бўлди, лекин ҳозирда Гвардиола бразилиялик Эдерсонга ишонади, унинг ўринбосари эса чилилик Браво. 

Дарвозабондан куйган Клопп "Ливерпуль"да бошқа бир бразилиялик Алиссонни асосий таркибга қўяди, Бекер туша олмаса, уни ўрнини бошқа бир легионер — испаниялик қувноқ йигит Адриан эгаллайди. Шунга ўхшаш ҳолат "кучли олтилик"нинг деярли ҳар бир вакилида. Энг яхши вариантда жамоанинг учинчи посбони фахрий инглиз бўлишидир.

Жанубий Америка вакиллари кўплигига эътибор бермай илож йўқ: етакчиларнинг 1 - 2 рақамли посбонларини инобатга олсак, 5 нафари европалик, 7таси эса Жанубий Америка дарвозабонлари. Лекин шу ўринда уларнинг бор йўғи икки нафари, бразилияликлар, асосий таркиб аъзоси эканлигини, яна 5таси иккинчи посбон ва ҳаммаси аргентиналик эканлиги қизиқ туюлди. "Манчестер Юнайтед"да испаниялик Де Хеани аргентиналик Ромеро алмаштириши мумкин, "Челси"да — испаниялик Аррисабалага ва аргентиналик Кабальеро, "Тоттенхэм"да — француз Льорис ва Аргентинанинг яна бир вакили Газзанига, "Арсенал"да — немис Лено ва яна аргентиналик Мартинес.


Испания

Испан футболи гуллаган даврда (2008 — 2012) Луис Арагонес ва Висенте Дель Боске махсус одам ёллаб хориждан терма учун дарвозабон қидиришларига зарурат йўқ эди. "Ливерпуль"даги Пепе Рейнани билишарди ва мамнуният билан уни термага учинчи дарвозабон ҳамда жамоадаги муҳитни ажойиблигини таъминловчи шахс сифатида таклиф қилишарди. Агар у жароҳат олса ёки яна нимадир бўлиб қолса, Примерадагиларнинг ўзи ҳам етарди. Асосий посбон ва сардор "Реал" вакили Икер Касильяс эди. Биринчи ўринбосар Каталониядан Виктор Вальдес ва зарур бўлса Андрес Палопни "Севилья"дан чақиришарди.

Лекин 2011 йил Давид Де Хеа "Атлетико"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди ва испаниялик дарвозабонлар учун ўзига хос трендни очиб берди. Энди Луис Энрике терма учун голкиперларни хорижий чемпионатлардан қидиришига тўғри келмоқда. Испания терма жамоаси асосий уч дарвозабони Англия ва Италия клублари шарафини ҳимоя қилмоқда: Де Хеа (МЮ), Аррисабалага ("Челси") ва Пау Лопес ("Рома"). Ўз навбатида Ла Лига етакчилари хорижлик посбонларни маъқул кўрмоқда.

Икердан сўнг қисқа вақт Диего Лопес асосий дарвозабон бўлган бўлса, ундан кейин дарвоза чет элликларга қолиб кетди. "Реал"нинг бугунги кундаги асосий кипери — Тибо Куртуа, унга жуфтлик сифатида ПСЖдан ижарага олинган Ареоля бор. "Барселона"да германиялик тер Штеген ва унинг ўринбосари бразилиялик Нето, "Атлетико"да словениялик "девор" Облак. Деярли майдонга тушмаса ҳам "матрасчилар" таркибида испаниялик дарвозабон Антонио Адан бор. Легионер-дарвозабон хизматларидан "Севилья" — Томаш Вацлик ва "Валенсия" — Яспер Силлессен, ҳам фойдаланишади.


Италия

Италия терма жамоасининг янги биринчи рақами — Жанлуижжи Доннарумма "Милан" дарвозасини қўриқламоқда. Ҳозирги "Милан"ни топ клуб дейиш бироз мушкулдек. "Россонери" мана 10 йилдирки чемпионлик учун эмас, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашадилар. "Скуадра Адзурра"нинг иккинчи посбони "Торино" шарафини ҳимоя қилади, Сальваторе Сиригу "буқалар" билан А Серияда жон сақлаш ҳақида бош қотирмоқда. Хўш, етакчилар дарвозаси кимга ишониб топширилган?

"Ювентус"да — Войцех Щесна (Польша). "Интер"нинг узоқ йиллардан буён асосий дарвозабони — словениялик Самир Ханданович, "Лацио"да эса Симоне Инзаги албаниялик Томас Стракошага ишонч билдирмоқда. Ушбу рўйхатни "Рома" билан давом эттиришимиз мумкин, у ерда асосий таркиб учун курашни испаниялик Пау Лопес ютиб чиқди. "Наполи"да эса Колумбия термаси посбони Давид Оспина иқтидорли италиялик Алекс Меретга тинчлик бермаяпти ва фақатгина "Аталанта"да Пьерлуиджи Голлини — шубҳасиз биринчи рақам ҳисобланади. Бироқ қанчалик хоҳламайлик "Аталанта" омадли ўтган икки мавсум бўйича топ-клублар қаторига кириб қолмайди.


Франция



Францияда Европа миқёсида оладиган бўлсак, биргина топ клуб мавжуд — ПСЖ ва парижликларнинг асосий дарвозабони Коста-Рикалик Кейлор Навас. У "Реал" билан уч бор ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтарган, энди шу ишни ПСЖ таркибида амалга оширмоқчи. У албатта ажойиб дарвозабон ва самимий инсон, лекин франциялик посбонлар қани? Льорис анчадан буён "Тоттенхэм"да, Ареоля мавсумни "Реал"да ўтказмоқда, Лига 1да муносиб дарвозабонлар йўқ эмас, мисол учун Манданда ва Меньян, аммо улар ПСЖ эшикларини тақиллата олишмаяпти.


Германия ва ягона истисно

Европа миқёсидаги етакчиларни, ЕЧЛда фаворитлар қаторида тилга олинадиган жамоани назарда тутсак, фақат битта клубда маҳаллий дарвозабон ҳаракат қилади. Тушуниб улгурганингиздек гап "Бавария" ва Мюнхенда тўққизинчи мавсумини ўтказаётган Мануэль Нойер ҳақида кетмоқда. Мюнхенда ўзи шунақа одат бор. Аввал 1994 йилдан то 2008 йилгача Оливер Кан дарвозани ҳеч кимга бермай келди, кейин Бутт, Рензинг ва Крафт биргаликда уч йилни ўтказишди ва жойни Нойерга топширишди. Ману 2011 йил "Шальке"дан келганди, навбатдаги трансфер ойнасида яна ўша Гельзенкирхендан Александер Нюбель келиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан "Бавария"даги дарвозабонлар сулоласининг навбатдаги вакили. Барчаси режадагидек кетса, Нюбель ҳам узоқ вақт биринчи рақамни ўзиники қилиши керак.

Бироқ мюнхенликлар — шунчаки бир истисно. Умумий тренд Бундеслигани ҳам четлаб ўтмаган. Мусобақа жадвали юқорисидаги беш жамоага қарайдиган бўлсак, Нойердан бошқа немисни топа олмайсиз. Иккита "Боруссия"да швейцарияликлар — Роман Бюрки Дортмунда ва Ян Зоммер Менхенгладбахда. "Лейпциг"да дарвоза венгриялик Петер Гулачига ишониб топширилган, "Байер"да эса финляндиялик Лукаш Градецки. 

Катта футболда барчаси аралашиб кетди ва дарвозабонлар мисоли бунинг ёрқин бир далили ҳисобланади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика