UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  0 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  3 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  6 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  19 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1

Дарко Гожкович: “Қўқонда футболни севишларини эшитганман” Янгиликлар

Дарко Гожкович: “Қўқонда футболни севишларини эшитганман”

Яна бир cербиялик футболчи, Дарко Гожкович билан ҳам суҳбатлашдик.

– Дарко Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Мен “Қўқон-1912” жамоасидан таклиф олганимдан чексиз миннатдорман. Жамоада бизни жуда чиройли кутиб олишди. Барча шароитлар яхши. Ўзбекистондаги инсонларнинг бизга бўлаётган муносабатларидан хурсандман. Биз албатта ўзимизнинг чиройли ўйинимиз билан бундай илиқ муносабатга яраша жавоб қайтаришга астойдил ҳаракат қиламиз. Менинг мақсадим Ўзбекистонда ўзимни кўрсатиш, жамоага ўз ўйиним билан кўпроқ фойда келтириш.

– Сиз Ўзбекистонга келишдан аввал ўзбек футболи ҳақида билармидингиз ?


– Мен Ўзбекистонниг кучли жамоалари “Пахтакор” ва “Бунёдкор” эканлиги ҳақида кўп эшитганман. Бу жамоалар Осиё қитъасида ҳам юқори нуфузга эга эканлиги ҳақида биламан. Бу жамоаларда  кўплаб дўстларим тўп суришган ва ҳозир ҳам ўйнашмоқда. Булар Боян Миладинович, Аднан Ораховац, Александр Петрович ва бошқалар.



– Сизни бу ерга келишингизга шу дўстларингиз сабаб бўлдими?


– Йўқ. Мен ўзим “Қўқон-1912” жамоаси таклифидан сўнг,Ўзбекистонга келишга қарор қилдим. Албатта бу ерга келишим аниқ бўлгандан сўнг улардан Ўзбекистон ва “Қўқон-1912” ҳақида сўрадим. Бу жамоа ҳақида дўстларимнинг фикрлари ижобий бўлди. Улар Ўзбекистон футболининг тарихи Қўқонда бошланганини, ҳозир бу шаҳарда футболга эътибор яхши бўлаётганини ва “Қўқон-1912” жамоасининг мухлислари кўплигини айтишди. Хуллас, Қўқонда футболни чин дилдан севишларини эшитдим. Албатта ҳар бир футболчи мухлислар билан тўлган стадионда тўп суришни яхши кўради. Ўйлайманки, иккинчи даврада жамоа турнир жадвалида юқорига кўтарилади. Биз бу йўлда қўлимиздан келган барчасини қилишга тайёрмиз.

 Суҳбатингиз учун раҳмат. Қўқонлик мухлислар сиздан ажойиб ўйинлар кутиб қолишади.


  Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика