UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  4 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  12 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   39 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0

Дарко Гожкович: “Қўқонда футболни севишларини эшитганман” Янгиликлар

Дарко Гожкович: “Қўқонда футболни севишларини эшитганман”

Яна бир cербиялик футболчи, Дарко Гожкович билан ҳам суҳбатлашдик.

– Дарко Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Мен “Қўқон-1912” жамоасидан таклиф олганимдан чексиз миннатдорман. Жамоада бизни жуда чиройли кутиб олишди. Барча шароитлар яхши. Ўзбекистондаги инсонларнинг бизга бўлаётган муносабатларидан хурсандман. Биз албатта ўзимизнинг чиройли ўйинимиз билан бундай илиқ муносабатга яраша жавоб қайтаришга астойдил ҳаракат қиламиз. Менинг мақсадим Ўзбекистонда ўзимни кўрсатиш, жамоага ўз ўйиним билан кўпроқ фойда келтириш.

– Сиз Ўзбекистонга келишдан аввал ўзбек футболи ҳақида билармидингиз ?


– Мен Ўзбекистонниг кучли жамоалари “Пахтакор” ва “Бунёдкор” эканлиги ҳақида кўп эшитганман. Бу жамоалар Осиё қитъасида ҳам юқори нуфузга эга эканлиги ҳақида биламан. Бу жамоаларда  кўплаб дўстларим тўп суришган ва ҳозир ҳам ўйнашмоқда. Булар Боян Миладинович, Аднан Ораховац, Александр Петрович ва бошқалар.



– Сизни бу ерга келишингизга шу дўстларингиз сабаб бўлдими?


– Йўқ. Мен ўзим “Қўқон-1912” жамоаси таклифидан сўнг,Ўзбекистонга келишга қарор қилдим. Албатта бу ерга келишим аниқ бўлгандан сўнг улардан Ўзбекистон ва “Қўқон-1912” ҳақида сўрадим. Бу жамоа ҳақида дўстларимнинг фикрлари ижобий бўлди. Улар Ўзбекистон футболининг тарихи Қўқонда бошланганини, ҳозир бу шаҳарда футболга эътибор яхши бўлаётганини ва “Қўқон-1912” жамоасининг мухлислари кўплигини айтишди. Хуллас, Қўқонда футболни чин дилдан севишларини эшитдим. Албатта ҳар бир футболчи мухлислар билан тўлган стадионда тўп суришни яхши кўради. Ўйлайманки, иккинчи даврада жамоа турнир жадвалида юқорига кўтарилади. Биз бу йўлда қўлимиздан келган барчасини қилишга тайёрмиз.

 Суҳбатингиз учун раҳмат. Қўқонлик мухлислар сиздан ажойиб ўйинлар кутиб қолишади.


  Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика