Дардер: "Эспаньол" ЛаЛига ғолиби бўлишга уриниб кўради"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2018, 10:54
"Эспаньол" ярим ҳимоячиси Серхи Дардер клубнинг Испания чемпионатидаги режалари ҳақида гапириб берди.

Жамоа 9-турдан сўнг турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

"Бу мавсум биз учун яхши якунланишига умид қиляпмиз. ЛаЛига ғолиби бўлишга уриниб кўрамиз. Бу 99,9%га иложсизлигини билиб турибмиз, бироқ олдимизга катта мақсадлар қўйишимиз керак" - дейди Дардер.

"Эспаньол" кейинги турда "Вальядолид"ни қабул қилади. Бу мавсум Каталония клуби 5та ғалабага эришди, 2 марта дуранг қайд этди ва 2та ўйинда мағлуб бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport English

Сўнгги янгиликлар

Барча ›