Данни "Зенит"дан кетаётганини эълон қилди
05 июн 2017 13:35
Янгиликлар
Данни "Зенит"дан кетаётганини эълон қилди
33 ёшли португалияликнинг шартномаси ёзда якунига етади.
Данни 2008 йил Москванинг "Динамо" клубидан "Зенит"га ўтган. Жорий мавсум у Россия Премьер-лигасининг 12 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Мигел жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.
"Зенит" клубини тарк этяпман. Бу жамоада 9 йил ўтказдим, доимо катта хоҳиш билан ўйнаганман, клуб футболкасини ғурур билан кийар эдим, аммо раҳбариятнинг мен билан шартномани узайтирмаслик қарорини ҳурмат қиламан. Санкт-Петербургда олган меҳр учун барчага миннатдорчилик билдираман!
9 йил давомида мен билан бирга ишлаган футболчи, мураббий ва барча ходимларга раҳмат айтаман. Шу билан бирга, Петербургда ҳаётимнинг бир қисми бўлганларга ҳам. Клубга омад тилайман. Хайрлашиш - бу якун эмас, аксинча, бу янги саргузаштларнинг бошланиши" - дейди Данни.
Фикрлар