UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Даниэл Старриж: "Биз ҳар қандай рақибни юта олишимизга ишонамиз" Янгиликлар

Даниэл Старриж: "Биз ҳар қандай рақибни юта олишимизга ишонамиз"

"Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэл Старриж жамоа кайфияти ҳақида сўзлаб берди.
"Ўтган мавсумда аламли кунларни бошимиздан ўтказдик, аммо ҳозир биз руҳан тайёрмиз, айниқча - Чемпионлар Лигасига. Барча каби мен ҳам бу турнирда ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман.

Бу афсуслар билан курашиш қийин бўлди, аммо барчасини ортда қолдирдик ва келажакка оптимистик руҳ билан қараяпмиз.

Биз учун ўтган мавсумдаги омадсизликни унутиб, бир бутун жамоа сифатида кураша олишимизни кўрсатишимиз муҳим эди. Биз ҳамма нарсани ишга солиб ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз: индивидуал маҳоратимиз, стандарт вазиятларни ишлатиб, сўнгги дақиқаларда гол уриб ва ҳоказо. Биз ҳалолликка ҳос бўлмаган йўл билан бирга ўйланган комбинациялар билан ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин.

Мавсум энди бошланди, аммо биз ўзимизга ишонамиз. Бизга қарши ким ўйнаши муҳим эмас. Биз ҳар қандай рақибни юта олишимизга ишонамиз. Яхши бошладик, аммо чемпионатда яна 37та учрашув бор. Ким топ тўртликка киришини айтишга ҳали анча вақт бор. Биз жимгина ўз ишимизни қиламиз. Майдонга чиққанимизда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" - дейди Старриж.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика