UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим» Янгиликлар

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»

«Андижон»нинг охирги трансфери Дамир Темиров бўлди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Дамир, фаолиятингизда янги саҳифа очиляпти. Энди сиз «Андижон»нинг янги аъзосисиз...

- Бу жамоага келганидан хурсандман. Худо хоҳласа, яхши трамплин бўлади, деб ўйлайман.

- Трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида сизнинг «Андижон»га ўтишингиз амалга ошди. Бу қандай юз берди?

- Кутиб юргандим. Жамоамни ўзгартиришим керак эди. Муҳит ўзгариши лозим эди. «Андижон» варианти пайдо бўлганидан кейин иккиланиб ўтирмасдан бу таклифга розилик билдирдим ва буни хурсандчилик билан қабул қилдим.

- Бунгача «Андижон»га қарши кўп ўйнагансиз. Қандай хотиралар қолган?

- «Андижон» ажойиб жамоа. Бу ерда қанча футболчи ўзгарса ҳам барибир ички муҳит ўзгармайди. Ҳар доим аҳил ва иноқ жамоа бўлиб қолаверади. Мен мана шундай аҳил жамоага қўшилганимдан мамнунман.

- Футболчини ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Сиз «Андижон» билан нимани кўзлаяпсиз?

- Мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва максимал натижага эришиш.

- Келган чоғингизда бош мураббий Александр Хомяков билан ҳам суҳбатлашиб олдингиз. У сизга нималар деди?

- Илиқ кутиб олишди ва менга осон бўлмаслигини айтишди. Рақобат бўлишини таъкидладилар. Рақобат бўлган жойда албатта ўсиш бўлади.

- «Бобур арена»да ўйнагансиз. Бу ерда қанақа муҳит бўлишини биласиз...

- Меҳмон бўлиб ёки мезбон бўлиб ўйнасангиз ҳам бунақа атмосферада тўп суриш футболчи учун биринчи навбатда бахт деса ҳам бўлади. Бундай муҳитда ўйин янада чиройлилашиб бораверади. Авваламбор футбол мухлислар учун ўйналади. Худо хоҳласа, «Андижон» ишқибозларини ғалабаларимиз билан қувонтирамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика