UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Дамир Низанов: "Нефтчи" барибир "Нефтчи" Янгиликлар

Дамир Низанов: "Нефтчи" барибир "Нефтчи"

Иқтидорли футболчи Дамир Низанов сўнгги йилларда Олий лиганинг бир қатор жамоалари сафида фаолият олиб келмоқда.

Маҳоратли ёш ярим ҳимоячи расман "Нефтчи" жамоасига тегишли бўлсада, бугунги кунга келиб Самарқанднинг "Динамо"сида тўп сурмоқда. Фарғонада етарли ўйин амалиёти эга бўлмаётган Дамирни "Нефтчи" мураббийлари штаби жамоадоши Абдужамол Исроилов билан биргаликда Самарқанд клубига ижарага беришди. Жорий мавсумда "Ўзбек Лестери" дея эътироф этилётган самарқандликларнинг ушбу муваффақиятларида Низановнинг ўзига яраша ҳиссаси бор десак нотўғри бўлмайди. Қуйида футболчи билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Мен "Нефтчи"да кам ўйин амалиётига эга бўлганим сабабли мавсум олдидан Самарқанд клубида ижарада ўйнаш вариантини танладим. Албатта хар бир жамоада футболчи учун асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Ўйинчи яшил майдондаги меҳнатлари орқали мураббийларнинг ишончини оқлагандан сўнг унга расмий ўйинларда имконият берилади. "Динамо"даги фаолиятим давомида кўпроқ меҳнат қилиб, жамоа муваффақиятларида салмоқли ҳиссамни қўшиш билан биргаликда футболчи сифатида ҳам ўсиш ниятидаман. Бу йилги мавсум мен учун ажойиб тарзда ўтмоқда. Олий лигада мунтазам ўйнаяпман. "Динамо" қайд этаётган натижалар ҳам ишқибозларга манзур бўлмоқда. Умуман олган бу мавсум аввалгиларига нисбатан анча қизғин ва томошабоп кечмоқда, - дейди Низанов. 



- "Динамо"нинг бу йилги муваффақиятли мавсум сири нимада?

- Биласизми, Самарқандда жуда аҳил жамоа жам бўлган. Клубдаги ички муҳит аъло даражада десам ҳам бўлади. Бу эса ўз-ўзида жамоанинг ижобий натижаларига замин яратади. Ундан ташқари йигитларнинг ўйинга бўлган шижоати, муваффақият истаги ҳамда меҳнатсеварлиги бизнинг ушбу натижаларимизга сабаб бўлмоқда. Мен шундай фикрдаман.

- Бу йилги мавсумда жамоа қандай вазифа учун курашмоқда?

- Кучли ўнлик вазифаси бор. Бироқ имкон даражасида ундан ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этишни истаймиз.

- Дамир, сиз расман "Нефтчи" футболчиси саналасиз.  Иккинчи даврада жамоага қайтишингиз мумкинми ? Умуман Олий лиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар мавжудми?

- Ҳозирча Фарғонага қайтиш ёки бошқа клубга кўчиб ўтиш борасида ўйлаганим йўқ. Диққат эътиборим "Динамо"даги фаолиятимга қаратилган. Ҳаммаси вақт кўрсатади.

- "Динамо" мухлислари борасида қандай фикрлар билдирасиз?

- Самарқанд жамоасининг ажойиб мухлислари бор. Уларга гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Хар бир беллашувда бизни қизғин қўллаб-қувватлаб туришади.

- Молиявий имконият қандай? Ойлик маошлар вақтида тўланяптими?

- Ҳа, бу борада ҳам муаммо йўқ. Барчаси ўз вақтида бўляпти.


- "Динамо"да мураббийлар штаби қандай ишламоқда?
- Жамоамизда малакали ва тажрибали мураббийлар штаби жам бўлишган. Бу эса ўз натижаларимизда акс этмоқда. Фикримча, бизнинг мураббийлар жамоа имкониятидан келиб чиқиб тўғри тактика танлай олишяпти. Ҳамма гап шунда деб ўйлайман.

- Яқинда оила қурдингиз. Турмуш ўртоғингиз ҳам Самарқанддами?

- Йўқ,  ҳозирча  мен Самарқандда, турмуш ўртоғим эса Нукусда яшаяпти.

- "Нефтчи"нинг бу йилги қайд этаётган ўйини ва натижалари борасида нима дейсиз?

- "Нефтчи" барибир "Нефтчи"! Тез орада Фарғона жамоасининг айни пайтдаги натижалари янада яхшиланади. Бу ҳаммаси эмас. Андрей Фёдоров Фарғонада кучли жамоа ташкил этган. Фарғоналикларнинг ғалабали кунлари ҳали олдинда.

- Мухлисларга тилакларингиз.

- Албатта биринчи ўринда барчани юртимизга кириб келган Моҳи Рамазон ойи билан табриклайман. Барчалари соғ-омон бўлишсин. Мен истардимки, мухлислар стадионни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашсин. Футболчилар учун бундан катта бахт йўқ.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика