UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  0 23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  0 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  3 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда” Янгиликлар

Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда”

Ўтган мавсумни “Орол” жамоаси сафида ўтказган иқтидорли ёш футболчи Дамир Низанов янги мавсум аввалида “Нефтчи” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг қизиқишлар доирасига кирди ва уни Фарғона жамоасига таклиф қилди.

Февраль ойида Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2016” баҳсларида илк марта фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилган Дамир дастлабки ўйинлардаёқ мураббийлар назарига тушди ва 20 ёшли футболчи билан шартнома имзоланди. Бироқ янги мавсум аввалида кутилмаган оғир елка жароҳати Низановни сафдан чиқишига сабаб бўлди ва шу тариқа у биринчи даврани ўтказиб юборди.

Хозирги пайтга келиб эса вазият тубдан ўзгарган. Қувонарли тарафи, Дамир Низанов “Нефтчи”нинг Дукентдаги йиғинида умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Биз эса иккинчи даврага хозирлик кўраётган асли  нукуслик бўлган ўйинчи билан суҳбат қурдик.

– Афсуски, биринчи давранинг кўплаб ўйинларини жароҳатим сабаб ўтказиб юбордим. Хайрият, барчаси ортда қолди. Энди машғулотларда меҳнат қилиб яна ўзимни кўрсатишга интиляпман. Тўғри жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтиш бироз қийин кечмоқда. Лекин барчаси тез орада ўз изига тушади деб ўйламан. Дукент йиғини анча қизғин давом этяпти. Барча футболчилар машғулотларга зўр беришган. “Нефтчи” мураббийлари жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлашмоқда деб айтиб ўтиш мумкин. Яширмайман, иккинчи даврадан умидларим катта. Яна мураббийлар ишончини оқлаб, фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

– Жамоада ёш футболчиларни яккалатиб қўйишмайди. “Нефтчи”да яхши футболчилар жам бўлишган. Ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан аввалдан дўст эдик. Ундан ташқари Шукурали Пўлатов, Ўткир Юсупов ҳамда Алишер Саматов сингари тажрибали жамоадошларим хамиша мени қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Оз бўлсада, фарғоналик мухлислар кўз ўнгига тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам водийлик ишқибозларга тенг келадигани йўқ. Иккинчи даврада  “Нефтчи” ўз ғалабалари билан Фарғона аҳлини хурсанд қилишига ишонаман, – деди Дамир Низанов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика