

Жамоа сафига январ ойидаги йиғинда келиб қўшилган ўйинчи билан 2 йиллик шартнома имзоланди. Айтиш керакки, Дамир яқинда якунига етган “Ҳоким кубоги-2016” турнирида мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Биз ҳам Назиновнинг Фарғона клубидаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Футболчи ҳақида қисқача маълумот:
Дамир Назинов 1995 йилнинг 1 сентябрь санасида Нукус шаҳрида туғилган. Профессионал футболчилик фаолиятини “Орол”да бошлаган ва “Нефтчи”га ўтгунга қадар шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Дамир ўтган мавсум “Орол” сафида энг кўп майдонда тушган футболчилардан бири бўлди ва мавсум давомида 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.



