ЦСКА санкциялар туфайли Файзуллаев трансфери учун пул ўтказа олмаяпти
03 авг 2023 19:28
Янгиликлар
ЦСКА санкциялар туфайли Файзуллаев трансфери учун пул ўтказа олмаяпти
"Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман жамоа вингери Аббос Файзуллаевнинг Москванинг ЦСКА клубига ўтиши кечикаётгани сабабини тушунтирди.
“Биз Файзуллаев билан анча олдин хайрлашгандик. У ЦСКАда ўзини кўрсата олади деган умиддамиз, аммо ҳозир тўлов борасида қийинчиликлар мавжуд. Санкциялар туфайли ЦСКА пул ўтказа олмаяпти, шунинг учун бу жараён бироз секинлашди. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади, лекин баъзи муаммолар мавжуд. Биз ўз зиммамизга юклатилган вазифани бажардик ва тарбияланувчимиз билан хайрлашдик, ЦСКА эса трансфер борасида ишларни давом эттирмоқда", - деди Адисман.
Жорий мавсумда 19 ёшли футболчи “Пахтакор” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 3 та ўйин ва 1 та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар