ЦСКА Цубер ва Милановни сотиб олди

Narzulla Saydullayev
5 июл 2013, 22:46
Москванинг ЦСКА клуби икки футболчини сотиб олганини эълон қилди.
21 ёшли болгалриялик Георги Миланов ЦСКА билан 5 йиллик шартнома тузди. Футболчи янги клубида 23-рақам остида ўйнайди.

Ярим ҳимоячи армиячиларга 2,75 миллион еврога тушди, унинг собиқ клуби «Литекс» бонуслар сифатида яна 1 миллион евро  ишлаб олиши мумикн.

ЦСКА шунингдек «Грассхоппер» ярим ҳимоячиси Стивен Цубер (фотода) билан 5 йиллик шартнома тузди. 

Швейцария ёшлар терма жамоаси аъзоси ЦСКА сафида 8-рақамда тўп тепади.

Ўтган мавсумда Цубер Швейцария чемпионатининг 32 та ўйинида қатнашиб 6та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfc-cska.com