ЖЧ-2026да қатнашадиган жамоалар қанча мукофот пули олишади?

Aslanov Jasurbek
10 июн 2026, 12:58
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати турнирнинг барча иштирокчиларига тўланадиган мукофот пуллари бўйича тарихдаги энг йирик рекорд бўлади.

ЖЧ-2026 финал қисмининг 48 та иштирокчи давлати ўртасида тақсимланадиган умумий мукофот жамғармаси 727 миллион долларни ташкил этади. ФИФА таъкидлаганидек, жамғарма ҳажми 50 фоизга оширилган.

Мукофот жамғармаси икки қисмга бўлинган: 655 миллион доллар соф мукофот пуллари ва 72 миллион доллар ЖЧ ўтказилиши билан боғлиқ ташкилий харажатларни қоплаш учун (48 та давлатнинг ҳар бирига 1,5 миллион доллар – барча учун белгиланган ва тенг сумма).

Мукофотлар қуйидагича тақсимланади:

Чемпион – 50 миллион доллар

Финалист, вице-чемпион – 33 миллион

Учинчи ўрин – 29 миллион

Тўртинчи ўрин – 27 миллион

5-8 ўринлар – 19 миллион

9-16 ўринлар – 15 миллион

17-32 ўринлар – 11 миллион

33-48 ўринлар – 9 миллион.

Шу тариқа, ҳар бир терма жамоа ФИФАдан камида 10,5 миллион доллар олади – 9 миллион доллар минимал кафолатланган мукофот сифатида ва 1,5 миллион доллар харажатларни қоплаш учун.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia