UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  8 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида тўртта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов мана шу 4та ўйинда умуман гол ўтказиб юбормади. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.





Ой голи - Искандар Шойқулов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди. Шу сабаб Искандар Шойқулов сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди.






Ой футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Ўзига келаётган "Локомотив" сафида ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Қанот ярим ҳимоячиси ролидан яна ўзининг севимли жойи марказий ҳужумчи ролига қайтган Абдухолиқов сентябрь ойида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган ҳужумчи яна олдингидек голлар уришда давом этишини тилаймиз. Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Сентябрь ойида "Насаф" 4та ўйин ўтказди ва 3та ғалаба ва 1та дурангга эришди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига 10та гол уриб умуман гол ўтказиб юборишмади. "Насаф" дастлаб "Қизилқум" 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Сўнгра сафарда "Андижон" таслим қилинди - 1:0. Кейин "Сурхон" йирик ҳисобда мағлуб этилди - 5:0. Ниҳоят ой охирида Наманганда "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика