UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  2 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  3 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  3 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  12 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  2 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси якунига етди. Илк давра баъзи жамоалар учун омадли келган бўлса, баъзилари учун нохуш тарзда якунланди. Шундай бўлса-да, кўнгилдагидек натижа қайд этолмаган жамоалар ҳам баъзи жабҳаларда устунликка эга бўлди. Келинг, давра давомида энг кўп зарба йўллаган жамоалар билан танишамиз. 

Статистиканинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилди. Эҳтимол, рўйхат сиз ўйлагандан фарқ қилиши мумкин. 

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба турнир жадвалида 10-ўринда бораётган ҳамда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш борасида иккинчилардан бўлиб турган (18 та гол қабул қилиб олган) "Сўғдиёна"га тегишли ҳисобланади. Жиззахликлар 152 бор рақиб дарвозасини "ўққа тутган". Бу борада иккинчи кўрсаткич "Навбаҳор"га тегишли. Самвел Бабаян шогирдлари умумий 143 та зарба йўллаган бўлса, ОКМКда наманганликлардан битта кам зарба йўллаган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Тошкент жамоаси деб атасак ҳам хато бўлмайдиган клуб 83 маротаба уриниб кўрган. "Олимпик"да эса зарбалар сони 94 тани ташкил этади.

Шунингдек, бир ўйинда энг кўп зарба йўллаш бўйича "Навбаҳор" юқори кўрсаткичга эга чиқди. Наманганликлар "Олимпик"га қарши баҳсда 21 марта ўз омадини синаб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика