UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  6 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  22

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Бунёдкор" бу тур Қаршида юқори чемпионлик учун курашаётган "Насаф" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. Тошкентликлар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Энг асосийси сўнгги сонияларда Марко Станоевич томонидан пенальтидан тепган тўпини қайтарди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Олимпик" бу тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва сафардан бир очко билан қайтди. Тошкент клуби биринчи даврада ҳам "лочинлар" билан дуранг ўйнаганди. Намангандаги баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари сўнгги дақиқаларда жарима тўпидан гол ўтказмаганда балки ғалаба ҳам қозониши мумкин эди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, худди ўтган турда бўлгани каби Тимур Кападзе 23-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Олимпик"ка қарши баҳсда жаримадан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО




23-турда АГМК вакили Шоҳруҳ Гадоев "Динамо" билан баҳсда жуда фаол ўйнади ва иккита голга пас берди. Шу куни чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Шоҳруҳ Гадоев Championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика