UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Coca Cola Суперлигаси-2023. "Бухоро" огоҳлантирилиш бўйича етакчи, сариқ либосда ўйнайдиган жамоа эса энг тартиблиси Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси-2023. "Бухоро" огоҳлантирилиш бўйича етакчи, сариқ либосда ўйнайдиган жамоа эса энг тартиблиси

Футболчилардан ташқари мураббийларга кўрсатилган карточкалар ҳам инобатга олинган.

Рейтингни келтиришдан аввал, шуни таъкидлаш жоизки, огоҳлантиришлар сони футболчилар билан биргаликда мураббийларга кўрсатилган ҳолатларда ҳам қайд этилган. Шунингдек, бир футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилган тақдирда, кўрсатилган иккинчи карточка саноғимиздан ўрин олмаган ва четлатишлар сонига қўшилган.

Ортда қолган мавсум давомида "Бухоро" аъзолари ҳакам томонидан 63 маротаба огоҳлантирилган, бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бирга, клуб бирор учрашувни карточкасиз тарк этмаган.

Бухороликлар 6-тур доирасидаги "Олимпик"га қарши баҳсда футболчи ва мураббийларни қўшиб ҳисоблаганда 5 та сариқ карточка ишлаб олган бўлиб, бу жамоанинг энг кўп огоҳлантирилган учрашуви ҳисобланади.

Энг тартибли жамоа эса "Сурхон" ҳисобланиб, термизликлар 42 маротаба ҳакамнинг қуёшранг карточкаси билан жазоланган. Клуб учта ўйинни карточкасиз ўтказган.

Бир ўйинда энг кўп сариқ карточка ишлаш бўйича эса "Сўғдиёна" пешқадам бўлган. 16-турдан ўрин олган "Нефтчи"га қарши баҳсда жиззахликларнинг 7 вакили огоҳлантирилган.

1."Бухоро" — 63 сариқ карточка;

2."Сўғдиёна" — 61 сариқ карточка;

3."Пахтакор" — 57 сариқ карточка;

4."Нефтчи" — 57 сариқ карточка;

5."Андижон" — 57 сариқ карточка;

6."Олимпик" — 56 сариқ карточка;

7.ОКМК — 55 сариқ карточка;

8."Турон" — 55 сариқ карточка;

9."Навбаҳор" — 52 сариқ карточка;

10."Қизилқум" — 51 сариқ карточка;

11."Металлург" — 50 сариқ карточка;

12."Бунёдкор" — 49 сариқ карточка;

13."Насаф" — 45 сариқ карточка;

14."Сурхон" — 42 сариқ карточка.

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп бурчак зарбаси амалга оширган жамоани биласизми?

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп зарбани Тошкент клуби йўллаган, аниқлик бобида эса водий жамоаси етакчи 

Суперлига. 2023 йилнинг умумий статистикаси

Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика