UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   5 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 15-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Навбаҳор" билан ўтган ўйинда "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Илёсов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин сейв намойиш этди ва championat.asia талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




Ўтган турда "Сўғдиёна"га ажойиб гол уриб энг чиройли гол муаллифи бўлган "Машъал" ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев "Бунёдкор"га қарши баҳсда ҳам рақиб дарвозасига ажойиб гол урди. Шу тариқа кетма-кет иккинчи тур Қўзиевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.






"Металлург" устози Андрей Шипилов ўтган тур ҳам сайтимиз талқинига кўра энг мураббий бўлганди. Бу турда эса бекободликлар Қўқонда ғалабага эришишди. Бу мавсум "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳали ҳеч қайси жамоага ютқазмаганди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 15-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Пахтакор" ОЧЛ баҳсларига йўл олишдан олдин "Бухоро"га қарши баҳсни ўтказганди. 15-турдан ўрин олган учрашувда "шерлар" 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўша учрашувда Жалолиддин Машарипов битта гол уриб, иккита голли пас берганди. Championat.asia талқинига кўра Жалолиддин Машарипов 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика