UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  0 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  7 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади

Теглар :  ЎзФҲМВАР
Бугун 18-турга старт берилади.

Ёдингизда бўлса, 6 сентябрь куни мазкур турнинг 6 ўйини ВАР тизими ишлаши ҳақида хабар берилганди. 1 кундан кейин эса давлат тадбирлари билан боғлиқ сабаблар туфайли режада ўзгариш бўлиши айтилди. Ниҳоят, бугун "Қизилқум" — "Олимпик" ҳамда "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" баҳсларида ВАР ишлаши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан ЎзФҲМ матбуот хизматидан изоҳ сўрадик. М. Саримсоқовнинг таъкидлашича, 18-тур баҳсларининг ҳеч бирига давлат тадбирлари туфайли КТС юборилмайди. Навоий ва Жиззахдаги ўйинларда эса марказ томонидан шундай ҳолатлар учун харид қилинган янги технология ишлайди. 

Унинг ягона камчилиги ВАР томонидан ўрганиладиган вазиятлар (офсайд чизиғи, гол ҳисобга олиш ёки олмаслик,  пенальти ёки қизил карточка билан боғлиқ ҳолатлар)ни телетрансляцияга чиқариб бера олмаслиги мумкин. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқлиги айтилди. Яъни, ўйин вақтида бош ҳакам ва ВАР ҳаками ўртасида мулоқот бўлади, вазиятлар муаммосиз кўриб чиқилади. Фақатгина, юқорида қайд этилганидек, ВАР томонидан ўрганилаётган жараён телеэкранларда кўринмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинида ҳам айнан шу қурилмадан фойдаланилган.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика