UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8

Coca Cola Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва пенальти бекор қилинган ўйинда "Металлург" Ғофурбековнинг суперголи эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва пенальти бекор қилинган ўйинда "Металлург" Ғофурбековнинг суперголи эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига, 3-тур

МEТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ 1:0
19 март 2023 йил. Бекобод, "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Акмал Раҳимов
ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР: Эдита Миробидова
Назоратчи: Владислав Сейтлин
Комиссар: Владимир Назаров

Гол: 1:0 — 58, Шаҳзодбек Ғофурбеков.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов (77.Асилбек Қаюмов, 90), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 21.Абдужалил Маназаров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 55.Филип Стаменкович, 91.Марко Обрадович (7.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 12.Александр Лобанов, 35.Самандар Муратбаев, 5.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 15.Риан Исламов, 19.Эргаш Исмоилов, 23.Беҳруз Шодмонов, 26.Миркомил Абдураззоқов.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев (30.Ислом Тошпўлатов, 78), 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Жасур Холтўраев (26.Виктор Мбаома, 78), 13.Николай Тарасов, 24.Ифеани Ифеани, 77.Ойбек Нурматов (75.Олег Толмасов, 45), 87.Алишер Саноев (23.Шерали Жўраев, 68)
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 79.Диёр Раҳматиллоев. 

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани (10), Худойшукур Сатторов (22), Муҳаммадали Алиқулов (45), Авазхон Маматхўжаев (67), Ислом Кенжабоев (71)

Четлатиш: Николай Тарасов (41)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90+3. "Металлург" сафида ўзгариш: Асилбек Қаюмов Бектемир Абдуманноновнинг ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Кенжабоев дастлаб тўп билан стадиондан ташқарига чиқиб кетди, сўнгра ўйиндан ҳам ташқарида қолганини билиб олди.

82. Ҳусниддин Ғофуров тепган тўпи голга айланиши учун сал қолишига сал қолди.

78. "Қизилқум"да икки ўзгариш: Жасур Холтўраев ва Авазхон Маматхўжаев ўрнига Виктор Мбаома ва Ислом Тошпўлатов майдонга туширилди.

73. "Металлург" сафида ўзгариш: Ҳусниддин Ғофуров Марко Обрадовични алмаштирди

71. Ислом Кенжабоев огоҳлантирилди.

68. "Қизилқум"да ўзгариш: Саноев ўрнига Жўраев майдонга туширилди.

67. Маматхўжаев биринчи бўлимда бекор қилинган сариқ карточкасини барибир ўзиники қилди.

65. Тўп учун курашда икки жамоаси футболчилари калла уриштиришди.

64. Алиқулов тўпни тўхтатишда менинг 1-синфдаги пайтимдагига ўхшатиб ҳаракат қилди.

58. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ғофурбеков кучли зарбаси билан оғзимдаги "Орбит"ни тушириб юборди. 

55. Ҳакам "жонли девор"да турган футболчилар ёнига яқинлашиши биланоқ майдонга дезодорантга ўхшаган суюқлик сепди. Меҳмонларнинг жарима зарбаси эса майдонга сепилган кўпик сингари ҳавога учиб кетди.

52. Алиқулов дарвоза ортида зерикканча уйқусираб турган болакайга тўп оширди.

47. Илёсов тўпга чиқишда хатоликка йўл йўқди, сўнгра хатосини тўғрилаш учун тўпга оёқ қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+6. Ҳакам ўзи билан тортишган Алиқуловга Тарасовга ўхшашни хоҳлайсанми деганди, бекободликлар ўйинчиси тинчланди.

45+3. "Қизилқум"да ўзгариш: Нурматов ўрнига Олег Толмасов майдонга туширилди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пенальти ва сариқ карточка бекор қилинди. Қизил карточка эса ўз кучида қолди.

41. "Қизилқум" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Қоида бузган Маматхўжаев огоҳлантирилди. Тарасов, адашмасам, "Ҳэй, фууу"га ўхшаш жумлани ишлатгани учун четлатилди. ВАР вазиятни ўрганмоқда.

40. "Сениям даволаши, сениям даволашади..." Энди даволаниш навбати Тарасовга келди.

36. Шифокорлар майдон чизиғидан ташқарига чиқмаса ҳам бўларди, ҳар икки дақиқада бошловчи га ўхшаб фақат шуларни кўряпмиз.

31. Бугунги ўйин фақат йиқилишлар билан қизимоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам бекободликлар посбони билан Холтўраев "ташлашиб" қолди.

29. Шаҳзодбек Ғофурбеков жудаям чиройли ноаниқ зарба йўллади.

24. Кенжабоев марказдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, дарвозабондан қайтган тўпга эса Холдорхонов "Ҳарри Магуайр" дейдиган ҳаракат амалга оширди. 

Тўп назорати: 45%-55%

22. Худойшукур Сатторов оёқбосди маросимида иштирок этгани учун огоҳлантирилди.

18. "Қизилқум" томонидан ташкил этилган хавфли ҳужумнинг якунини кейинги ҳужумларда кўрадиган бўлдик.

14. Кенжабоевнинг узатмасига фақатгина трибунанинг энг юқорисида ўтирган киши етиб бора оларди.

10. Исми билан фамилияси бир бўлган Ифеани рақибнинг бутсаси ва тўп ранги бир хил эканлигини фарқига бормагани учун огоҳлантирилди.

5. Тўп-патрул ҳодисаси юз берди. Бир футболчи у ёндан, бири бу ёндан келди ва... бир қарасам, иккаласи икки ёнга думалаб ётибди.

2. Дастлабки зарба ҳам мезбонлар томонидан йўлланди.

1. Учрашув қурбонлик билан бошланишига сал қолди. Ярим дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар ўйинчиси жабрланди.

Бугун "Металлург" кўк, "Қизилқум" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, футбол ишчибозлари! Бугун якшанба, бошлиқларган гап эшитмайдиган кун. Ташқарида баҳор ҳавоси. Ёшлар учун романтика, бизлар учун эса футболтика. Бугун дам олиш, ишим кўп дейишга баҳона йўқ, шу боис футбол кўриш керак, тамом.  

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика