UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

8 апрель, пайшанба
БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА - 2:2

Голлар: Норхонов 17, Тўхтасинов 42, Номанов 44, Ғиёсов 45+5.
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Игорь Нехочин
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Алишер Усмонов
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 8.Санжар Рашидов (9.Фаррух Икромов 66), 10.Хуршид Ғиёсов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов (22.Шаҳбоз Эркинов 82), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (11.Расул Йўлдошев, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 35.Иброҳим Ибрагимов.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (8.Жамшид Болтабоев 51), 7.Арсланмират Аманов 77.Саҳоб Рашидов 51), 10.Шоҳруз Норхонов (17.Шаҳбоз Жўрабеков 88), 11.Жасур Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 2.Сардор Қулматов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов. 

Огоҳлантиришлар: Бегимқулов 49, Норхонов 62, Орипов 74, Эргашев 90+5.


ЯНГИЛАШ


ЎЙИН ТУГАДИ! 

90+5. Давронжон Эргашев сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозабонига ҳалал бергани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

90+4. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда фаол.  

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар сабаб тўрт дақиқа вақт қўшиб берди. 

88. Норхонов ўрнига Жўрабеков майдонга тушди. 

86. Жамшид Болтабоевнинг узоқдан берган зарбасини Ягудин эгаллаб олди. 

82. Одилжон Абдурахмонов ўрнига Шаҳбоз Эркинов ўйинни тугатиб қўяди. 

74. Элёр Орипов ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

74. "Қалдирғочлар" ча қанот орқали ҳужум қилишди. Аммо бу самара бермади.

69. "Сўғдиёна" нисбатан фаоллашган. 

66. "Бунёдкор" таркибида Санжар Рашидов ўрнига Фаррух Икромов ўйинни давом эттиради. 

62. Норхонов хавфли ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди. 

59. Мезбонлар олдинга ўтишмоқда.

53. Саҳоб Рашидов рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Яхши уриниш. Аммо пенальти йўқ!

51. Арсланмират Аманов ўрнига Саҳоб Рашидов, Искандар Шайкулов ўрнига Жамшид Болтабоев майдонга тушди.

49. Асил Бегимқуловга сариқ карточка.

47. Мезбонлар фаоллик билан бошлашди иккинчи таймни.

46. "Бунёдкор"да ўзгариш. Суҳроб Иззатов ўрнига Расул Йўлдошев майдонга тушди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!



45+5. ГОООЛ! Хуршид Ғиёсов пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди - 2:2!

45+3. "Бунёдкор" пенальти тепади. 

45+2. "Бунёдкор" футболчисига нисбатан жарима майдончаси ичида ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда.

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа вақт қўйиб берди. 



44. ГОООЛ! Яна бир супергол! Бу сафар "Сўғдиёна" футболчиси Аюбхан Номановнинг узоқдан берган зарбаси жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2!


42. ГОООЛ! Нурилло Тўхтасиновдан чап оёқдаги ажойиб гол! У чамаси 25 метрдан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1!

40. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ҳужум. Аммо пас ноаниқ етказиб берилди. 

37. Шоҳрузнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ. 

34. Норхоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 

29. Мезбонлар олдинга ўтишмоқда.

25. "Бунёдкор" футболчиларида ажойиб имконият юзага келди. Мираҳмадовнинг ажойиб пасидан сўнг Хуршид Ғиёсов тўпни дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. Вазиятни голга айлантирадиган мезбон футболчи топилмади. 

21. "Сўғдиёна" футболчиси Искандар Шайкуловдан хавфли зарбаааа! Бироз ноаниқ...



17. ГОООЛ! Жасур Ҳасановнинг бурчакдан оширган тўпидан кейин Шоҳруз Норхонов барчадан баланд сакради ва ҳисобни очди!


17. Жасур Ҳасанов биргина пас орқали жамоадошини қулай вазиятга олиб чиқиши мумкин эди.

9. Ўйин темпи паст.

5. Майдон марказида Тўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

3. "Сўғдиёна" футболчилари олдинга ўтишмоқда. 


 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика