Coca-cola Суперлига, Биринчи лига ҳамда U21 чемпионатида қолдирилган ўйинлар бор
02 июл 2022 17:16
Янгиликлар
Coca-cola Суперлига, Биринчи лига ҳамда U21 чемпионатида қолдирилган ўйинлар бор
Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки сабаб Coca-cola Суперлиганинг 11-туридан жой олган икки учрашув номаълум муддатга қолдирилганди.
Эндиликда мазкур учрашувлар саналари аниқ бўлди.
Унга кўра, Жиззахда кечиши керак бўлган “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини 6 август санасида бўлиб ўтади. “Динамо” ва “Насаф” клублари эса Самарқандда 7 августда тўқнаш келади.
Шунингдек, Биринчи лига 13-туридан жой олган “Арал” — “Навбаҳор-фарм” ҳамда U19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Металлург U19” — “Бухоро U19” ўйинлари жамоалар илтимосига кўра бошқа саналарда бўлиб ўтади. Янги саналар ҳақида ЎзПФЛ алоҳида маълумот тақдим этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар