UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  204 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  2 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   25

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

9-11 март кунлари Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 1-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Сўғдиёна" клуби ўз тарихида илк бор Наманганда ғалабага эришишида дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда Маҳмудҳожиев ва Азим Аҳмедовнинг зарбаларидан кейин ажойиб сейвларни амалга оширган Абдуллаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.




Ўнг қанот ҳимоясига "Машъал" вакили Зафарбек Акрамовни қўйдик. Гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам Акрамов шу куни анча яхши ҳаракат қилди. Бир неча бор ўз қанотидан рейдлар уюштирди ва рақиб ҳимоячиларига бош оғриқ бўлишга уринди. 1999 йилда туғилган ҳимоячи Суперлигада янада яхши ўйнашига умид қиламиз.

Чап қанотга "Пахтакор" вакили Фарруҳ Сайфиевни танладик. Қаршида кечган баҳсни чап қанотда бошлаган Сайфиев ўйинни ўнг қанотда якунлади. Айнан у ўнг қанотга ўтгач "аждарлар"нинг ҳужумлари деярли кузатилмади. Шундай экан иродали ғалабада Сайфиевнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор.

Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Термизликлар сафида Ёқубов эса "Металлург"га қарши яхши ҳаракат қилди. Баҳс сўнггида айнан у бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасига гол уриб "Сурхон"га ўта муҳим ғалабани келтирди.



"Пахтакор" вакили Сардор Собирхўжаев "Насаф" билан баҳс тақдирини ўзгартириб юборди. Дастлаб айнан у йиқитилганидан сўнг пенальти белгиланди, сўнгра айнан Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳал қилувчи голни урди.

АГМК легионери Йован Жокич "Локомотив" билан учрашувда фаол ҳаракат қилди. Рақиб жамоасининг ҳужумларини ярим йўлда тўхатишда Жокичнинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда иштирок этган ярим ҳимоячи, Александр Касьяннинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

АГМКнинг яна бир легионери Элвин Фортес учун мавсум ажойиб бошланди. "Локомотив" билан баҳс аввалида футболчи Ўзбекистондаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўйин давомида Фортес анча фаол бўлди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. Рақибларни бир неча бор ажойиб тарзда алдаб ўтди ва шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

Ҳужум чизиғидан АГМК легионери Александр Касьян ўрин олди. "Локомотив"га қарши баҳсда Олмалиқ клубида дебют қилган россиялик ҳужумчи анча фаол ҳаракат қилди ва жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Ниҳоят рамзий терма жамоанинг сўнгги вакили "Қўқон-1912" ҳужумчиси Мўмин Мелиев бўлди. Яйпанда Суперлига дебютанти "Турон" меҳмони бўлган қўқонликлар ғалаба билан ортга қайтишди. "Қўқон-1912"нинг биринчи голига айнан Мелиев муаллифлик қилди. Унинг голи жуда ҳам чиройли чиққанини ҳам таъкидлаш лозим.



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика