UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Биринчи лига. Иккинчи турдан ўрин олган дастлабки учта ўйин натижалари  0 10:50АГМК юқори кайфиятда ўйин олди расмий машғулотини ўтказди ГАЛЕРЕЯ  6 10:30Месси рекордчига айланди  5 10:05"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари  15 09:46Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”  8 09:04Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”  7 08:45Испания Кубоги финал. "Атлетик Бильбао" - "Барселона" 0:4  1 08:40Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Сити" 1:0  0 08:35ОЧЛ. "Эйр Форс" - "Пахтакор" 0:0  5 08:30Бундеслига. "Вольфсбург" - "Бавария" 2:3  0 08:25АПЛ. "Ньюкасл" - "Вест Хэм" 3:2  0 08:19Месси “Барселона” билан 35-совринни қўлга киритди  8 07:58“Шеффилд” АПЛ билан хайрлашади. Унинг ўрнини эгаллайдиган жамоа номи ҳам маълум  10 07:38Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз”  9 07:17Куман «Барселона»да илк совринини қўлга киритди  2

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

9-11 март кунлари Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 1-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Сўғдиёна" клуби ўз тарихида илк бор Наманганда ғалабага эришишида дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда Маҳмудҳожиев ва Азим Аҳмедовнинг зарбаларидан кейин ажойиб сейвларни амалга оширган Абдуллаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.




Ўнг қанот ҳимоясига "Машъал" вакили Зафарбек Акрамовни қўйдик. Гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам Акрамов шу куни анча яхши ҳаракат қилди. Бир неча бор ўз қанотидан рейдлар уюштирди ва рақиб ҳимоячиларига бош оғриқ бўлишга уринди. 1999 йилда туғилган ҳимоячи Суперлигада янада яхши ўйнашига умид қиламиз.

Чап қанотга "Пахтакор" вакили Фарруҳ Сайфиевни танладик. Қаршида кечган баҳсни чап қанотда бошлаган Сайфиев ўйинни ўнг қанотда якунлади. Айнан у ўнг қанотга ўтгач "аждарлар"нинг ҳужумлари деярли кузатилмади. Шундай экан иродали ғалабада Сайфиевнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор.

Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Термизликлар сафида Ёқубов эса "Металлург"га қарши яхши ҳаракат қилди. Баҳс сўнггида айнан у бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасига гол уриб "Сурхон"га ўта муҳим ғалабани келтирди.



"Пахтакор" вакили Сардор Собирхўжаев "Насаф" билан баҳс тақдирини ўзгартириб юборди. Дастлаб айнан у йиқитилганидан сўнг пенальти белгиланди, сўнгра айнан Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳал қилувчи голни урди.

АГМК легионери Йован Жокич "Локомотив" билан учрашувда фаол ҳаракат қилди. Рақиб жамоасининг ҳужумларини ярим йўлда тўхатишда Жокичнинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда иштирок этган ярим ҳимоячи, Александр Касьяннинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

АГМКнинг яна бир легионери Элвин Фортес учун мавсум ажойиб бошланди. "Локомотив" билан баҳс аввалида футболчи Ўзбекистондаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўйин давомида Фортес анча фаол бўлди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. Рақибларни бир неча бор ажойиб тарзда алдаб ўтди ва шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

Ҳужум чизиғидан АГМК легионери Александр Касьян ўрин олди. "Локомотив"га қарши баҳсда Олмалиқ клубида дебют қилган россиялик ҳужумчи анча фаол ҳаракат қилди ва жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Ниҳоят рамзий терма жамоанинг сўнгги вакили "Қўқон-1912" ҳужумчиси Мўмин Мелиев бўлди. Яйпанда Суперлига дебютанти "Турон" меҳмони бўлган қўқонликлар ғалаба билан ортга қайтишди. "Қўқон-1912"нинг биринчи голига айнан Мелиев муаллифлик қилди. Унинг голи жуда ҳам чиройли чиққанини ҳам таъкидлаш лозим.



Рейтинг: +18   

Фикрлар

+8   
12 мар 16:02:34
Пахтакорим
Тан олиш керак! Ойбек Бозоров турнинг энг зўри!
+5   
12 мар 16:22:05
ishqivoz
Sardor Sobirxujayev uchun xursandman odil xamrobekov arablarga ketgach superligadagi eng zur markaziy yarim himoyachi xozir. Oybekga tuhtalsak tezroq usha chexiyasiga ketmasa uni ham arablar puliga sotib olib quyishi mumkin
+4   
12 мар 17:10:00
QORACHAQIYA XASAN
Sardor Rashidov qani
+3   
12 мар 16:15:14
Ровшан
Ойбек Бозоров ни уйинлари Миссиникага ухшаб китади
+2   
12 мар 16:56:47
Okilhon Akramov
Bozorov , yoldoshevni qorqmi zborniyda oynatish kere
+2   
12 мар 15:48:45
fcnasafuz
Ойбек хакида янгиликлар борми
+1   
12 мар 21:29:55
Paktakor-Alibek-kompani
Ха Ойбек Бозоровни уйинларини куриб дам олади инсон, Насаф ва Ойбекка янада кучайишни тилаб коламиз, шунда чемпионатимиз шиддатли утади деган умид бор.
+1   
12 мар 19:30:06
Fantatich futbool
Oybek nafaqat tur ,balki yil,mavsum,terma,barchasida kuchli.Omad
+1   
12 мар 19:08:27
Пахтакор 1972
Бу кетишда барча турларда Ойбек Бозоров энг яхши уйинчи булади,куз тегмасин. Ота онасига ва мураббийларига катта рахмат,шундай зур уйинчини Узбек футболига етказиб,тарбиялаб бергани учун.Доимо оллох уз панохида асрасин Ойбекни.
   
13 мар 12:08:23
Nasaf.shahrisabz
ishqivoz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sardor Sobirxujayev uchun xursandman odil xamrobekov arablarga ketgach superligadagi eng zur markaziy yarim himoyachi xozir. Oybekga tuhtalsak tezroq usha chexiyasiga ketmasa uni ham arablar puliga sotib olib quyishi mumkin
Haqiqatdan Oybek zur uynadi
   
12 мар 22:47:06
kansler
Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Shu bolani termaga olish kere.
   
12 мар 19:37:11
FC PARVOZ JEYNOV!
O'ng qanot himoyachisi Zafarbek Akramov " ZAZA " kelajakda milliy terma jamoamizning asosiy himoyachisi bo'lishga munosib. Zafarjon kelajakdagi ishlaringda omad tilayman. Jeynovliklar sen bilan faxrlanishadi. Faqat Olg'a.
   
12 мар 19:29:45
Champion Juve
QORACHAQIYA XASAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sardor Rashidov qani
+++++
   
12 мар 19:21:55
21091994
Bozorov super o'yin ko'rsatdi. Nasaf futbolchilariga faqat tajribasizlik pand berdi! Chiroyli o'yin uchun Nasafga rahmat!
   
12 мар 17:45:48
GOLfutGOL
Nasafdan Sherzod Nasrullayev ham chap qanotda yaxshi o'ynagan edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика