UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

"Чуқур" ёхуд "Шуҳрат" стадиони Янгиликлар

"Чуқур" ёхуд "Шуҳрат" стадиони

Бугунги кунда Навоий шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли тилида “Чуқур” номи билан машҳур (Навоий шаҳар хокимлигига қарашли) “Шуҳрат” футбол ўйингоҳи мавжуд.

Ушбу ўйингоҳдан бугунги кунга қадар кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан.

70-йилларда “Пахтакор” жамоасининг умидли футболчиларидан бири бўлган Шуҳрат Ишбўтаев айнан ушбу стадионда футболдаги дастлабки сабоқларини олгани албатта эътиборга молик. Бундан ташқари “Қизилқум” ПФК футболчиси Ф.Қамбаров,шунингдек замонавий ўзбек футболининг энг яхши ёш футбочилари деб тан олинган Қаршининг “Насаф” жамоасида тўп сурувчи Ислом Кенжабоев ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновлар ҳам айнан ана шу майдонда тўп тепиб футболга кириб келишган.

Гарчи ана шундай иқтидорли футболчилар етишиб чиққан майдонга сўнги йилларда масъул мутасаддилар бўлган Навоий шаҳар хокимлиги томонидан эътибор қаратилмаяпти. Вахоланки бир вақтлар вилоят чемпионатида мунтазам иштирок этиб келган “Автомобилчи” жамоаси, хозирги кунда “Шуҳрат”номи остида мусобақада кучлилар қаторида тилга олинадиган жамоа уй учрашувларини айнан шу ўйингоҳда ўтказар эди. Сўнги тўрт беш йилдан бери махаллий хокимият томонидан майдонга бўлган эътибор сустлашгач стадион ахволи ёмонлашиб “Шуҳрат” жамоаси чемпионатдаги учрашувларини ижара асосида бошқа ўйингоҳларда ўтказишга мажбур бўлиб келмоқда. Табиийки майдон таъмиралаб холатда. Бундан ташқари бугунги кунда вилоят футбол маҳорати мактабида фаолият олиб бораётган мураббийлар Х.Ишбўтаев, А.Пирназаров, И.Турсунов, О.Қодиров, Х.Сафаров ва У.Нарзиевлар футболга қизизқувчи ёшларга футболнинг сир-асрорларини ушбу майдонда ўргатиб келишган.

“Шуҳрат” футбол клуби раҳбари А.Норқуловнинг такидлашича,у бир неча бор шаҳар хокимлигига майдонни таъмирлашга ёрдам беришларини сўраб расмий хат билан мурожаат қилган. Аммо бу уринишлар ўз самарасини бермаган. Яна шунингдек клуб раҳбарининг айтишича 2020 йил 10 июль санасидан Республикамиз бўйлаб карантин чоралари янада кучайтирилмасдан олдин ушбу майдонда ҳашар ва хомийлик асосида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу таъмирлаш ишларига “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси ҳамда “Zarafshan Golden Group” хомийлик қилишмоқда. Майдонга артизан қудуқ ўрнатилиб майса учун дринаж тизими йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари майдондаги кийиниш-ечиниш хоналари ҳам таъмирланиб, хомийлар томонидан замонавий майсаўрувчи аппарат ҳам харид қилиниши режалаштирилган дейди клуб раҳбари.Ушбу хайрли ишларга “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси раҳбари Ў.Шарипов, “Zarafshan Golden Group” раҳбари У.Пайзиев ҳамда “Шуҳрат” футбол клуби раҳбари А.Норқуловлар бош-қош бўлишиб, бир қатор жонкуярлар майдонни яхшилаш учун хашарда фаол қатнашишмоқда. Шунингдек Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби томонидан “Шуҳрат” жамоасига янги мавсум учун либос ва тўрлар совға қилинган.

“Шуҳрат” футбол клуби ушбу қилинаётган беминнат ёрдамлари учун “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси, “Zarafshan Golden Group” ва “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради. Ушбу эзгу ишлардан сўнг “Шуҳрат” ўйингоҳидан ажаб эмас келажакда яна Ш.Ишбўтаев, Ф.Қамбаров, И.Кенжабоев ҳамда Ж.Жалолиддиновларга ўхшаган футболчилар етишиб чиқса.



Шахбоз Ғуломов.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика