UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0 02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  1 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  2 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  1 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  10 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  5 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  3 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  11 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  2 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  8 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  3 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  25

Чўққидан "Чуқур"га... Янгиликлар

Чўққидан "Чуқур"га...

Одам ўзини унутса, уни бошқалар ёддан чиқаришига кўп вақт кетмайди...

Сарлавҳадан кейин старт ҳам ғалати бўлди. Яна охирига кўп нуқта қўйилган. Мазкур (...) белги турли маъноларни ифодалашини биласиз: гапнинг тугалланмагани, фикр йўналишининг кескин бурилиши, сўзловчининг ҳаяжонланиши ва ҳоказо. Бугун сиз билан айтадиган гаплари битмаган, аммо ҳикоясининг охирига ... қўйилган қаҳрамон ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳозир қанчалик тушкун кайфият бағишламасин, бу ҳикоя рангли ҳарфлар билан бошланган, замонида кўпчиликка умид берган эди. У футбол оламига тўфондек кириб келди. 3-дивизиондан АПЛга ўтганида атиги 19 ёшда бўлиб, дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ энг яхшилар қаторини банд қилди. 

Европа чемпионатида Рунининг ёнига Хендерсон ёки Милнер эмас, у қўйилди. Жаҳон чемпионати арафасида трансфермаркт портали 22 ёшли қаҳрамонимизни 100 млн еврога баҳолади (ҳозир ер шарида атиги 3 нафар шундай футболчи бор). 

2019 йилда жамоасини ЕЧЛ финалига етаклар экан, унинг номи "Пари Сен-Жермен", "Реал Мадрид" сингари клублар билан боғланганди. Бугун эса АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан ҳам харидор топилмаяпти.

Янги мавсумни "Эвертон"да бошлаган хавбек гол уришни унутиб қўйганига анча бўлди. Аниқроғи, роппа-роса 1 йилдан бери ҳеч қайси жамоани хафа қилмаяпти. Гол нима? 19 ёшида Англия термасининг ажралмас бўлагига айланган йигитча бугун АПЛда ўйнолмаяпти. 2022 йилда бор-йўғи 367 дақиқа.

Аллақачон пайқаган бўлишингиз керак, сиз "Тоттенхэм"даги ўйинлари орқали таниган Деле Алли ҳақида гапиряпмиз. 2018 йилда 100 миллионга баҳоланган ярим ҳимоячининг нархи 26 ёшида 16 миллионга тушиб қолди. Бундай "чўкиш"дан кейин футболчига топ-лигалардан таклиф топилмади. Ўз навбатида Лэмпард ҳам уни "Эвертон"да кўришни истамаяпти. Шу туфайли Алли олдидаги ягона жиддий чақириқни қабул қилиб, "Бешиктош"га ўтди.

У Балотелли ва Гомез каби Туркияда ўзини қайта кашф қила оладими? Ёки Истанбул Делега ҳам катталик қиладими? Буни ҳозирча билмаймиз. Аммо битта нарса аниқ. АПЛ — шубҳасиз, энг кучли лига. "Водафон Парк" стадиони эса "Чуқур" сериали суратга олинган машҳур маҳалладан 3 км узоқликда жойлашган.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика