UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил) Янгиликлар

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил)

Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз.

Жамоалар йил бошида қўйилган вазифалар, мақсадлар сари яқинлашмоқда ёки аксинча. Керакли натижани қила олмаганлар билан клублар мавсум бошидаёқ хайрлашди. Қолган клубларда ҳам бугунга келиб шундай ҳолатлар кузатила бошланди. Ярим йўлда "аравани" тортиш қийинлашди. Тўғри улар учун ҳеч нарса йўқотилмаган. Лекин вазият борган сари шунга қараб кетмоқда. Хўш, истеъфо деган эшик қайси жамоа мураббийига кўрсатилади? 

"Навбаҳор" - Яқин орада истеъфо юз бериши эҳтимоли ошган клуб. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувдан сўнг Самвел Бабаянга бу борада катта огоҳлик қўнғироғи келган. Биздаги маълумотларга кўра, раҳбарият "Ал Вакра" тўсиғидан ўта олмаган тақдирда Бабаянни истеъфога чиқариш масаласини жиддий муҳокама қилади. Лекин томони шуки, "Навбаҳор" олдида ҳали кубок ва чемпионатда ғолиб чиқиш имконияти йўқолмаган. Айнан шу фактор Бабаянни "Навбаҳор"да қолишига ва мавсумни охирига етказиб қўйишига сабаб бўлади. Барча нарса 22 август оқшомидан сўнг янада ойдинлашади. 


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев учун бу йилги мавсум "Насаф"даги охиргиси бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган ва бу борада ёзда раҳбарият керакли трансферларни қилиб берди. Муаммоли чизиқ ҳужум, ҳужумкор ярим ҳимоя позициясига керакли ўйинчилар олинди. Лекин жамоа ҳозирда кўрсатаётган ўйин, услуб таркибдаги футболчиларнинг салоҳиятига мос эмас. Иккинчи даврада эса йўқотиладиган очколар йўқотиб бўлинди. Кубок эса "Насаф" учун янгилик ҳисобланмайди. Айни пайтда жамоа тўртинчи ўринда кетмоқда. Пешқадамдан 6 очко ортда. Ундан пастдаги ОКМКдан 2, "Сурхон"дан 3 очко олдинда. "Сурхон" эса кейинги турда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Чемпионатда совриндорлар қаторидан қолиб кетиши эса Рўзиқул Бердиевнин 11 йилдан сўнг клубни тарк этиш имкониятини оширади. Бўлган тақдирда ҳам мавсум якунлангач юз беради.  Аслида бу алоҳида катта ва чуқур ёндашиладиган мавзу. 

ОКМК - Раҳбарият Миржалол Қосимовга ишонишда давом этадими ёки йўқ Қатардаги натижа ва чемпионатдаги кўрсаткичларга боғлиқ, деб ўйлайман. ОКМК бундай таркиб билан совриндорлар қаторидан четда қолса, ОЧЛ плей-офф учрашувида муваффақиятсизликка учраса,  чинакам "провал" ҳисобланади. Олдинда "кончилар"ни икки водий клубларига қарши ўйинлар кутяпти. 26 август куни ҳали мағлубиятга учрамаган "Нефтчи"ни Олмалиқда қабул қилса, 30 август куни Наманганга "Навбаҳор" майдонига сафар қилади. Бу ўйинларда максимал очко тўплаши шарт. Акс ҳолда совринли ўринлардан қуруқ қолиши аниқлашиб боради. Бу эса Қосимовга чиқиш эшикларини кўрсатилиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 


"Қизилқум" - Клуб яқинда тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов билан хайрлашди. Эндиликда барча масъулият Жамшид Саидовнинг зиммасида қолган. Умуман олганда клуб охирги ўринда бораётган бўлсада, элитада қолишдан умид бутунлай узилмаган. "Бухоро" билан очколар тенг, "Турон"дан 2, "Металлург"дан 6 очко фарқи билан ортда қоляпти. "Чўкаётган одам чўпга ҳам суянади". Айни пайтда охирги ўринда кетаётган "Қизилқум" учун ҳозир 1 очко ҳам очко ҳисобланади. Лекин ўша очкога эга чиқиш ҳам мураккаблашиб бормоқда. Фикримча, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб Жамшид Саидов истеъфога чиқмайди. Борди-ю, раҳбарият натижалардан қониқмаса таваккалга қўл уради. 

➖"Қизилқум" навбатдаги учрашувини 19 август куни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. 

➖Август ойининг сўнгги кунларида Навоийда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилади. 

ФИФА кунларидан сўнг Тошкентда бу йил барқарор ўйин кўрсатаётган ва керакли натижаларга эришаётган "Сурхон" билан тўқнаш келади.

Юқоридаги 3та учрашув лигада қолиш имконияти ва мураббийлар штабининг фаолиятига катта таъсир қилади.


"Пахтакор" - Меҳмондаги сўнгги икки учрашувдан сўнг "Пахтакор" ўзига ишончни ошириб олди ва яна равон йўлга қайтмоқда. Турнир жадвалидаги энг яқин рақобатчиси сафарда мағлуб этилди, Қаршидан бир очко билан қайтилди. Буёғига тақвим ва рақиблар нисбатан енгилроқ. Оғири ортда қолди. Драган Черан гол уриб турса, олтин медаллар "Пахтакор"ники. Демак Шацкихнинг истеъфога чиқмаслик эҳтимоли 90 фоиз кундек равшан. Олдинда чемпионлар лигаси учрашувлари ва чемпионат баҳслари давом этади. Кутилмаган натижалар, кетма-кет очко йўқотишлар, мағлубиятлар бўлмаса, "Пахтакор"да мураббийга чиқиш эшиклари бу йил очилмайди.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика