UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Чипта бироз қиммат эмасми? Янгиликлар

Чипта бироз қиммат эмасми?

Аввало 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда ижобий натижа қайд этиб, жавоб учрашуви олдидан руҳий кайфиятимиз юқори бўлишини тилаган ҳолда Ўзбекистон - Иордания баҳси учун чиқарилган чипталар нархи ҳақида ўз фикримни баён қилсам.
Ёдингизда бўлса, Лондон олимпиадаси саралаш учрашувининг сўнгги турида терма жамоамиз “Жар”да БААни қабул қилганди. Мазкур ўйинда терма жамоамизга ҳаммадан ҳам кўра ишқибозларнинг далдаси керак эди. Аммо ўйинга яқин қолганда ҳам стадионнинг ярми тўлмаган, бахтимизга сўнгги дақиқаларда ташқарида чипта ололмай тўпланиб қолган мухлисларнинг кириши натижасида ҳақиқий футбол ҳайқириғи бошланганди.

Энди агар... Агар Иорданияда керакли натижага эриша олмасак, ким 35000 сўмга чипта олади? Четроқдан 20000 сўмга ким томоша қилади? Бу касса нархи, ким кафил уларни олиб сотарлар қўлига чиқиб кетмаслигига? Ҳеч ким! Олиб сотарлар ҳеч кимдан қўрқишмайди, йўқ тўхтанг, қўрқишади, чипталарни сота олмасликдан. Аммо қиммат чиптанинг нархи виждондан арзон... Чипталар 5 сентябрь куни сотувга чиқади. Мана кўрасиз, марказий секторларни қидириб ўтирманг. Агар 6 сентябрь куни ғалаба қозонсак ёки дуранг бўлса уларнинг сони кескин ошади ва ора сира кассада пайдо бўлади. Агар, бу агарни айтишни ҳам истамайман, аммо агар ютқазиб қўйсак, марказий секторларни ўз нархида 7 сентябрь куни истаганингизча харид қилинг. Мана шу олиб сотарларнинг касрига терма жамоа футболчиларини қарғаганлар кам дейсизми? Етарлича топилади!

Чипта нархини 5-7-10 000 сўм қилиб қўйинг, мухлислар стадионга тушиб ЁРВОРСИНЛАР! Ўзбекистон, Ўзбекистон деб бақириб Иордания футболчиларини МОНДРАЖга солиб қўйсинлар. Биз ҳам ишқибоз бўлганмиз, биз ҳам бақирганмиз, аммо ҳозирги ишқибозлардан фарқли равишда биз мазза қилиб, асабларимизни ўйинга қадар бузиб қўймай стадионга кирганмиз.

Ўзбекистон – Қувайт учрашувини эслайсизми. Ҳаммаси жойида. Стадион тўла мухлис, Ўзбекистон мағлубиятга учраяпти. Ана бошланди 1:2, 2:2... Ўзбекистон уйғонди, стадионга ташриф буюрган мухлис "бўкиряпти". Ҳаммамиз Ўзбекистоооооонимизни ғалаба қозонишини истаяпмиз. Бақиряпмиз, ана Қосимов бурчак зарбасини амалга оширди, Солиев, ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Стадион ларзага келди, Кусто ҳайратда! Қувайт футболчилари босимга чидай олишмади. Энди ўйланг, яхшилаб ўйланг! Бу сафарги ўйинда мағлубиятга учраб турсак мухлислар ёрдамга келишадими? Олган чиптасига норози бўлиб сўкиниб ўтиришади, "футболинггаям" дейди керак бўлса! Агар асл ишқибозни рози қилиб стадионга олиб кирайлик, мана кўрасиз, бор-у, бақириб энасини кўрсатиб юборамиз! Ливанни терма жамоамиз ютди деяётганлар адашишади! Агар ўша куни мухлислар бир тану, бир жон бўлиб Ўзбекистон (!), Ўзбекистон (!) деб ҳайқиришмаганида, голни биз эмас Ливан уриб кетарди.

Майли чипта нархи эълон қилиниб бўлди, энди кеч. Аммо олиб сотарлар қўлига ўтиб кетмаслигини таъминлаш учун кеч эмас! Бир сафар Ватан манфаати йўлида жиғилдонга эрк берманг! Агар Сиз шу Ватан фарзанди бўлсангиз ва шу мақолани ўқиётган бўлсангиз, Ватан ишқибозлари номидан сўрайман, бир гал нафсингизни тийинг!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика