UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  13 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди Янгиликлар

Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш футбол нафақат ўйин, балки ҳақиқий инсоний хатти-ҳаракатлар учун имконият эканлигини яна бир бор эслатди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, инглиз футболчиси фожиали вазиятга тушган оилага кўмак берди: 55 ёшли Мишель Йейтс 4 апрель куни тўсатдан вафот этгач, унинг яқинлари дафн маросими харажатларини қоплай олмай қолишди.

Грилиш воқеадан хабар топгач, марҳуманинг қариндошлари очган GoFundMe саҳифасига 1000 фунт стерлинг ўтказди. Қўшимчасига у ўзининг Instagram саҳифасида маблағ йиғиш ҳаволасини жойлаштирди ва обуначиларидан оғир аҳволга тушиб қолган оилани қўллаб-қувватлашларини сўради.

Грилиш ва унинг жамоаси "Манчестер Сити" 27 апрель куни "Уэмбли" стадионида "Ноттингем Форест" жамоасини ишончли тарзда мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига чиқди.

Жек Грилиш жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Жек Грилиш "Челси" билан баҳсда хатога йўл қўйган ҳорғин кайфиятдаги Абдуқодир Ҳусановни энг кўп қўллаб-қувватлаган футболчи бўлганди. Англия терма жамоаси аъзоси узоқ давом этган мотивацион нутқида Абдуқодирга бошни баланд тутиш ва хатони унутишни, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирган, ёш ҳамкасбининг кўнглини кўтарган эди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика