Честер: "Россиянинг ўйинига эътибор берсак, биз ижобий натижага эришамиз"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2016, 18:40
Уэльс терма жамоаси ҳимоячиси Жеймс Честер Россияга қарши баҳсда ижобий натижага эришишига ишонади.

"Бундай мағлубиятдан сўнг, тезроқ майдонга чиқишни истайсиз. Англияга қарши баҳс биз учун турнирдаги ҳал қилувчи ўйин бўлмаслигини билгандик.

Навбатдаги учрашувда очко олишимиз керак. Олдингидек ҳаммаси ўз қўлимизда. Ғазабимизни Россияга қарши баҳсга жойлашимиз лозим. Уларнинг ижросидаги ўйинга эътибор берадиган бўлсак, биз ижобий натижага умид қилишимиз мумкин" - дейди Честер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›