
"Бундай мағлубиятдан сўнг, тезроқ майдонга чиқишни истайсиз. Англияга қарши баҳс биз учун турнирдаги ҳал қилувчи ўйин бўлмаслигини билгандик.
Навбатдаги учрашувда очко олишимиз керак. Олдингидек ҳаммаси ўз қўлимизда. Ғазабимизни Россияга қарши баҳсга жойлашимиз лозим. Уларнинг ижросидаги ўйинга эътибор берадиган бўлсак, биз ижобий натижага умид қилишимиз мумкин" - дейди Честер.