UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  0 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

Черчесов Польша терма жамоасини бошқариши мумкин Янгиликлар

Черчесов Польша терма жамоасини бошқариши мумкин

Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Станислав Черчесов фаолиятини Польшада давом эттириши мумкин.

58 ёшли мураббий Польша терма жамоасини бошқариши мумкин.

Польша футбол иттифоқи (PZPN) президенти Цезарий Кулеша Черчесов билан суҳбатлашди.

PZPN раҳбари Черчесов билан боғланди, аммо суҳбат норасмий кўринишда ўтган. Станиславнинг ўзи ҳам Польша терма жамоасида ишлашга қарши эмас.

Бунинг учун поляклар 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги керак. Польша терма жамоаси турнир якунланишига икки тур қолганда британияликлардан 3 очко ортда қолган ҳолда I гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади, иккинчи поғонани эгаллаган жамоа эса баҳорда плей-офф босқичида иштирок этади. Январь ойидан бери Польша термасини португалиялик Паулу Соуза бошқариб келмоқда.

Черчесов илгари Польшада фаолият олиб борган. 2015/16 йилги мавсумда у "Легия"ни Польша чемпионатида ғалаба сари олиб келди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. У 2016 йилнинг августидан 2021 йилнинг июлигача Россия терма жамоасини бошқарган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика