"Челси"нинг асосий футболчиларидан бирига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
15 дек 2017, 10:57
Асосий таркибда жойини йўқотган "Челси" ҳимоячиси Давид Луис кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, бразилиялик Лондон клуби мураббийлар штабидан асосий таркибда майдонга тушмаётгани ҳақида тушунтириш талаб қилди. "Бавария" вазиятни кузатмоқда ва қишки трансфер ойнасида таклиф юбориши мумкин.

Луиснинг АПЛдаги сўнгги учрашуви 28 октябрь куни "Борнмут"га қарши 10-тур баҳсида майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Express