"Челси"дагиларга Куртуанинг гаплари ёқмади
06 фев 2019 17:40
Янгиликлар
"Челси"дагиларга Куртуанинг гаплари ёқмади
Лондоннинг "Челси" клубидагиларга жамоа собиқ посбони Тибо Куртуанинг клуб директори Мария Грановская номига айтган сўзлари ёқмади.
Дарвозабон Бельгиянинг HLN нашрига берган интервьюсида, Грановская унинг клубдан кетиш қарорини қўллаб-қувватламагани ҳақида айтган эди.
"Марина билан музокаралар ўтказиш қийин, аммо бу нормал ҳолат. Шартнома, маош, трансферларни муҳокама қиладиганларнинг иши энг қийини деб ўйлайман.
Март ойида Марина билан учрашиб, унга "Челси"дан кетмоқчи эканлигини айтдим. Лондондаги ҳаёт ва Премьер-лига тақвими Мадридда яшайдиган болаларим билан учрашишга имкон бермасди.
Шунга қарамай жаҳон чемпионатидан сўнг трансферга имкон топилди. Клуб менинг ўрнимга қидирган футболчи жуда қиммат бўлиб чиқди" - дейди Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар