"Челси" январда Фабрегасни ижарага бериши мумкин

Aslanov Jasurbek
1 ноя 2016, 13:45
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас январда клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти испанияликни ижарага бермоқчи.

Жамоа бош мураббийи ўзгарганидан сўнг Сеск асосий камдан-кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 4 та учрашувда иштирок этди, аммо фақат бир маротаба ўйинни илк дақиқалардан бошлади. Фабрегас фаолиятини айнан қаерда давом эттириши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

"Челси" раҳбарияти Сескни арендага бериб, унинг ярим маошини ўз бўйнига олишга тайёр. Испанияликнинг ҳафталик маоши 160 минг фунт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times