"Челси" ва "Милан" Лофтус-Чик трансферини муҳокама қилишмоқда
23 май 2023 13:15
Янгиликлар
"Челси" ва "Милан" Лофтус-Чик трансферини муҳокама қилишмоқда
"Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "Милан" 27 ёшли англиялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. Томонлар ижара эмас, тўлиқ трансфер масаласини муҳокама қила бошлашди. Футболчининг ўзи Италияда ўйнашни истамоқда.
Лофтус-Чик жорий мавсум "Челси" сафида 31 та ўйинда ҳаракат қилиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар