

Шартнома 5+1 кўринишида имзоланади. Лондонликлар вингернинг трансфери учун 47,5 млн фунт (+2,5 млн бонус) маблағ сарлаши маълум бўлди.
Англия ТЖ аъзоси янги жамоасида ҳафтасига 300 минг фунтдан ошиқроқ топади. Бу клубдаги футболчиларникидан кўп ва у АПЛда энг кўп маош ишлайдиган ўйинчилар учлигига киради.
Ҳозирда “аристократлар” 27 ёшли инглизнинг Лондонда тиббий кўрикдан ўтиши устида ишламоқда. Агар барчаси ижобий якунласа, у клуб билан мавсумолди тайёргарлик учун АҚШга учиб кетади.



