"Челси" Санчонинг хариди учун бир неча ўйинчиларини сотиб юбормоқчи
15 май 2020 12:51
Янгиликлар
"Челси" Санчонинг хариди учун бир неча ўйинчиларини сотиб юбормоқчи
"Челси" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчи Альваро Мората ва ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоколарни сотмоқчи.
Хабарларга кўра, лондонликлар бу икки ўйинчисини 80 миллион фунтга сотиш орқали, "Боруссия" ҳужумчиси Жейдон Санчонинг трансфери учун пул тўплашмоқчи. Англиялик футболчининг нархи 120 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Жейдон жорий мавсум барча мусобақаларда Дортмунд жамоаси сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 19та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Моратани ижарага олган ва тез орда унинг трансфер ҳуқуқини ҳам сотиб олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар