UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  4 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  2 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  12 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  14 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида Янгиликлар

"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида

Ҳисоб тўлиқлигича ўйинни акс эттирди (ми?).

УЕФА Чемпионлар Лигасида "Челси" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашувлар ҳар сафар ўзига хос сюжети билан эсда қолади. Ахир Роналдиньонинг "Стэмфорд Бридж"да жарима майдончасига кираверишдан, турган жойидан урган голини ҳаммамиз ҳеч бўлмаса бир марта кўрганмизку, тўғрими, ёки Лэмпарднинг "Камп Ноу"даги фантастик голини эсланг. 2009 йил, Эвребе бош ҳакамлигидаги баҳс (2:2) ҳамда Микаэл Баллакнинг дод-фарёди ёки 2012 йил Фернандо Торрес иштирокидаги вазият?

Бу сафар бу беллашув плей-оффнинг қизғин палласида эмас, умумий босқичга тўғри келди, аммо нимадир бўлиши керакдек эди. Ҳозирги "Челси" ва "Барселона" — қайсидир маънода қайтадан қурилаётган икки жамоа. Энцо Мареска Лондонда нисбатан анча ёш, умидли йигитлар билан янги жамоа шакллантиряпти. Ханс-Дитер Флик Каталонияга янги ҳаво олиб киргани, у билан эса "Барса"да кўрмаганимиз, ультра-ҳужумкор услубига бефарқ бўлишнинг имкони бўлмаса керак.

Афсуски, ҳар икки клуб бу ўинда етакчилари хизматидан фойдалана олмасди. Педри жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб, сафга қайтиб улгурмади ҳамда 23 ёшлигини нишонлаш учун Барселонада қолди, Коул Палмер эса ўз уйида жароҳат олиб ўтирибди. Бошқа томондан бу ҳар икки томон учун янги чақирув, яна бир синов эди. Флик вазиятдан чиқиш учун Педрига марказий ҳимоячи Эрик Гарсия сиймосида ўринбосар топди, испаниялик дам олиш кунлари "Атлетик" билан баҳсда ўзини жуда яхши томондан кўрсата олди. Мареска эса таркиб борасида ундан ҳам кўпроқ ҳайрон қолдирди: Рис Жеймс таянч зонада, Педру Нету эса — марказий ҳужумчи.

Амалда эса Энцонинг режаси идеал тарзда ишлади. 4-дақиқада бошқа Энцо — Фернандес — тўпни рақиб дарвозаси тўрига йўллади, лекин ҳакам Винчич голни инобатга олмади — ассистент ролидаги Фофана тўпни қўли билан ўзига ўнглаб олган экан. Агарда жавоб ҳужумида Ферран Торресга аниқлик етишганида, балки ўйин буткул бошқа сценарийда кетиши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ...

"Барселона" марказда Педрисиз тўпни ўз назоратида ушлаб туриши қийин кечди, Кукурелья ўз қанотида Ямални "еб қўйди", Ферран Торрес танаффусгача қолган дақиқаларда ё тўпни йўқотди, ёки ўйин қоидасини бузди. "Челси" эса борган сари ўйинини кучайтирарди. Кўп ўтмай, тўп яна Жоан Гарсия дарвозасига бориб тушди — қизиғи, ҳакамлар яна голни бекор қилишди. Бу сафар Чалоба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди — ҳимоячи тўп билан муомалада бўлмаганига қарамай, эпизодда иштирок этганди, барчаси ўринли.

Мезбонлар тўхташ ниятида эмасди ва вазият кетидан вазият яратарди. Нету ва Фернандесда яхши имконият бўлган бўлса, голни Жюль Кунде уриб кетди — фақат ўз дарвозасига. Жарима майдончасидаги тушунарсизликдан кейин франциялик оёғини омадсиз қўйди ва автогол муаллифига айланди. Ўйин картинасидан келиб чиқсак, кутилган гол кутилмаган вазиятда урилди — "Барса" танаффусгача фақатгина 1 та гол ўтказиб юборганига хурсанд бўлса ҳам арзийди, аслида.

Ўтган мавсумдаги "Барса" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган беллашувларда ҳам ғалабани илиб кета оларди. Жамоа бу ишни бир неча бор амалга оширганди. Жамоа мухлислари бу кеча ҳам шундай ремонтада бўлишига умид қилаётган бир паллада, Араухо "қовун туширди". Аввалига меҳмонлар сардори ҳакам билан гап-сўз учун сариқ олган бўлса, 44-дақиқада Кукурельяга нисбатан фолдан кейин иккинчи сариқ қизилга айланди. Учинчи йилки Рональд Чемпионлар Лигаси муҳим ўйинида панд бермоқда. Яна тасодифми?

Иккинчи бўлимда "Барса" янада ночор кўринди. Флик ўйинни ўзгартириш учун майдонга жамоанинг мавсумдаги энг сермаҳсул футболчиларидан бири Рэшфордни туширди, леикн Маркус ҳам бу майдонда йўқолиб қолди. "Челси" эса босимни давом эттирди ва иккинчи голни расмийлаштирди — Гарначо Кундени "дўконга жўнатворди" ва тўпни Андрей Сантосга оширди, у эса Гарсияни ранжитди. Аммо ҳакамлар вингер ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини қайд этишди.

Шунга қарамай, иккинчи гол вақт масаласи эканлиги сезилиб турарди — 18 ёшли Эстевао, майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири, жарима майдончасига ёриб кирди, дриблинг билан Кубарсини доғда қолдириб, Гарсияга ҳам имкон қолдирмади. Жуда ҳам чиройли гол! Бразилиялик АПЛга кўчиб ўтишидан аввалроқ берган интервьюларидан бирида "кўк-анорранглилар" мухлиси эканлиги ҳақида гапирганди. Мессиньо лақаби ҳам кўп нарсани билдиради. Ҳаёт қизиқ, Эстевао шу кеча инглиз жамоасига қарши илк бор ўйин ўтказаётган Ямални сояда қолдирди.

Охирги нуқтани эса Лиам Делап қўйди. Охирги вақтларда ҳужумчини кўп танқид қилишаётганди ва у гол уриши муҳим эди. Қизиғи, ҳакам яна "Челси"нинг голини бекор қилди, бироқ VAR бу сафар лондонликларга ёрдамга келди.

3:0 — меҳмонлар учун аламли бўлмасин, мезбонлар муносиб бўлган ҳисоб. "Челси" охирги 5 ўйинда 4-қуруқ ғалабаси, "Барселона" эса 1/8 финалга чиқмоқчи бўлса, бошқа хато қилишга ҳаққи йўқ.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 ноя 13:25:07
TOSHQONDIY
HOZIRGI FUDBOLDA 11 KISHI BOLIP HIMOYA VA HUJUMDA PRESSING QILMASANG , NOMDOR JAMOA BOLASANMI, YULDUZLARGA TOLA KULUB BOLASANMI FOYDASI YOQ, CHOYNAKNI QOPQOG'INIYAM YUTOLMAYSAN !
PSG ,BAVARIYA, CHELSE, BARSA VA ARSENAL BULAR HOZIRGI KUNDAGI PRRESSINGCHI TOP JAMOALAR.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика