

Бу посбонга “Ливерпуль” жамоаси ҳам даъвогар бўлиб турибди. “Челси” Бразилия терма жамоаси дарвозабони учун 73 миллион евро тўлашга тайёр. Бунинг учун “аристократлар” Тибо Куртуани сотишлари керак.
“Челси” раҳбарлари бир йилдан сўнг озод агентга айланадиган Бельгия терма жамоаси дарвозабонини “Реал”га 56 млн еврога сотишга рози бўлишган. “Рома” Алиссоннинг трансферидан 80-100 млн евро ишлаб олишни режалаштиряпти.




