UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорвария баҳсининг бошланиш вақти маълум  0 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  21 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

"Челси" ҳамон 55 млн фунтлик ҳужумчига қизиқмоқда Янгиликлар

"Челси" ҳамон 55 млн фунтлик ҳужумчига қизиқмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" футболчиси Рафиньяга қизиқишини йўқотгани йўқ.

26 ёшли Рафинья "Лидс Юнайтед"даги икки йиллик эътиборни тортадиган фаолияти туфайли Англия Премьер-лигасига бегона эмас. Бразилиялик футболчи ўтган ёзда "Барселона"га 55 млн фунтга трансфер қилинган эди.

Ўтган йили "кўклар" ҳужум чизиғи вакилини бой берганига қарамай, унга бўлган қизиқишини йўқотгани йўқ. Шу билан бир қаторда, "Стэмфорд Бридж"да Каталония клуби вингерини яхши кўрадиганлар ҳалиям бор.

Рафинья жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида яхши ўйин кўрсатиб, жами 38 та ўйинда 9 та гол ва 9 та ассист натижасини қайд этди. Футболчи Ла Лига вакили билан 2027 йилгача мўлжалланган битимга эга. Унинг бошқа клубга кўчиб ўтишга хоҳиш билдириш эҳтимоли жуда паст. Бошқа бир испан нашри ҳужумчи ушбу мавсум охирида келажаги борасида аниқ қарорга келиши мумкинлигини айтган эди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика