"Челси" Алабанинг хизматларига қизиқмоқда

Alisher
1 авг 2020, 18:28
Давид АПЛга йўл олиши мумкин.

"Челси" "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба учун курашишга тайёр. Бу ҳақда британ нашрлари хабар тарқатмоқда.

Лэмпардга ҳам қанотда, ҳам марказда ўйнай оладиган универсал ўйинчи керак. "Челси" бу борада Алаба учун бошқа АПЛ клублари билан курашишга тайёр. Австриялик футболчига шунингдек "Ман Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, футболчининг ўзи Ла Лигада, аниқроғи "Барселона" ёки "Реал" либосида тўп тепишни хоҳламоқда. Ҳимоячининг "Бавария" билан тузган шартномаси 2021 йилда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›