“Челси” академиясининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси ижарага берилди

Aslanov Jasurbek
25 июл 2017, 00:20
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт янги мавсумни ижара асосида Голландиянинг “Витесс” жамоасида ўтказади.

18 ёшли футболчи кетиш олдидан “Челси” билан амалдаги шартномасини 2021 йилгача узайтирди. Маунт ўтган мавсум якунларига кўра “Челси” академиясининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Шунингдек, Маунт Англия ёшлар (U-19) терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида муваффақиятли тўп тепган эди. Финалда инглизлар Португалия терма жамоасини мағлуб этишганди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›