"Челси" 2018 йилда "Уэмбли"га кўчиб ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
6 янв 2017, 11:41
"Челси" 2018 йилда "Уэмбли"га кўчиб ўтиш борасида музокара ўтказмоқда.

Айни дамда ушбу аренани "Тоттенхэм" ижарага олган ва 2018 йилда ўзининг янги стадионига кўчиб ўтади.

"Челси" раҳбарияти 11 январда янги арена қурилишига руҳсат олишга ишонмоқда.

Агар бу содир бўлса, кўклар 2018 йилда қурилиш ишлари бошланадиган пайтда бошқа стадион қидиришига тўғри келади. Қурилишга тахминан 500 млн. фунт сафрланади.

Айни дамда "Уэмбли"да "Тоттенхэм" ўз ўйинларини ўтказмоқда, аммо "шпорлар" 2018/19 мавсум бошлангунга қадар янги стадионига кўчиб ўтмоқчи. Агар обьек топширишда кечикиш юз берса "Челси" стадион ижараси бўйича қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›