UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  3 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади Янгиликлар

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь санасида Туркия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин Туркиянинг Аланья шаҳридаги "Аланья стэдиум"да бўлиб ўтади.

"Championat.asia" сайти ходимлари Толибжон Қосимов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаевлар бош жамоамиз иштирокидаги беллашувни воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида кеча Аланьяга етиб келдик. Тошкентдан эрталабки соат саккизга яқин йўлга чиқдик, тўғридан-тўғри рейс йўқлиги сабаб Истанбул аэропортига, кейин эса икки соат кутишдан сўнг Антальяга учдик. Анталья аэропортида эса бизни олдиндан келишиб қўйилган сайёҳлик фирмаси ходими кутиб турарди. У бизни меҳмонхонага элтиб қўядиган махсус уловга чиқариб юборди. Йўл-йўлакай бизни олиб кетаётган ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетишга ҳаракат қилдик (гарчи турк тилини яхши билмасак-да бир-биримизни тушуна олдик, ҳар ҳолда). У Туркия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида билишини, аммо баҳс қайси куни ўтишидан бехабар эканлигини айтди. Биздан ўйин кунини билганидан кейин иши юзасидан хизмат чиқиб қолмаса албатта боришини таъкидлади.


Меҳмонхонага борганимиздан кейин қабулхонадаги турк йигитлардан ҳам ўйин ҳақида сўрадим. Очиғи, ким билан суҳбатлашган бўлсак уларнинг ҳаммасидан ўртоқлик ўйини бўлишидан хабари бор ёки йўқлигини сўрадим. Чунки, шаҳарчадаги одамларнинг футболга қизиқиши қай даражада эканлигини билиш ўзим учун жуда қизиқ. Қабулхонадаги йигитлар учрашув ҳақида билишар экан, бизни журналист ва фотомухбир эканлигимизни билишгач футбол борасида гапни бошлаб юборишди. Турк тилини яхши билмаймиз деб шунча гаплашдингизми деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Қабулхонадаги йигитларнинг ҳар иккиси ҳам рус тилини биларкан. Сабаби, бу ерга рус сайёҳлар жуда кўп ташриф буюришади. Бунга меҳмонхонадаги кечқурунги шоуда ҳам амин бўлдик. Хуллас, йигитлар билан футбол мавзусидаги суҳбатимиз турк мухлислари ҳақидаги илиқ сўзлар билан якун топди. Афсуски, бу ерда Европа лигаси финалини телевизор орқали кўришнинг иложи бўлмади. Хонада ҳам, лоббида ҳам бирорта футбол канали кўрсатмас экан. Ноилож, беллашувни бироз қотган ҳолда бўлса ҳам интернет орқали томоша қилишга мажбур бўлдик.

Биз жойлашган меҳмонхонадан "Аланья стэдиум"гача 30 кмдан бироз кўпроқ масофа бор. Бизда том маънодаги иш эртадан бошланади. Эртага терма жамоамиз Антальяга учиб келади ва у ердан Аланья шаҳрига. Биз эса Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизни аэропортдан ёки меҳмонхонада кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Демак, эртадан бошлаб терма жамоамизнинг Туркиядаги машғулотлари ва ўртоқлик ўйинини сайтимиз ўқувчилари учун имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика